Беморларнинг бепул дори воситалари билан таъминланиши устидан назоратни кучайтириш ҳақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2018-09-01 23:18:09
  • Муаллиф:XAZRATOV UTKIR BAXTIYAROVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирда шифохоналарда беморларга бепул берилиши керак бўлган дори воситаларининг беморларга тарқатилгани ҳақидаги малумотномалар ва уларни тўлдириш шакли амалда жуда ҳам самарасиз. Чунки дори номи ёзилиб, беморга берилса плюс (+), берилмаса минус (-) қўйилади. Бемор касалхонадан чиққандан кейин, маълумотномадаги минус (-)ни плюс (+) қилиб қўйиш унчалик қийин эмас ва натижа қандай бўлиши кундек равшан. Яна бир камчилик шуки, стандарт бланкали рецептлар тартиб рақамларсиз бериляпти. Тартиб рақами йўқ рецепт бланкалари йўқотилса ҳам назорат қилиб бўлмайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифим: бепул дори воситаларини беморларга берилгани ҳақидаги рўйхатни такомиллаштириш керак. Рўйхатни ҳар бир дори воситаси учун алоҳида А6 форматли бланкада тайёрлаш ва унга беморнинг исм-фамилияси, дори номи ва сонини сўз билан ёзиш керак. Бу бланкага бемор (унинг вакили) дори воситасини бепул қабул қилгани ҳақида имзо чекиши шарт. Агар бемор дори воситасини ўз ҳисобидан олиб келса, бу учун алоҳида бланка қилиниши керак. Бепул ва ўз ҳисобидан олинган дорилар бланкалари ранглар билан ажратилса яхши бўлади. Рецепт бланкасини, албатта тартиб рақамли бланкага ўтказиш керак.
717
Изоҳлар (3)
MAQSUDOV XAYOTILLO QODIRJONOVICH
Aksar bemorlar shifoxonalarda qanday dorilar bepul, qanday dorilar pulli tarzda berilishini bilishmaydi. Bilmagandan keyin shifoxona vrachidan talab qilishni ham bilishmaydi. Men har bir shifoxonada bemorlarni huquqlari yozilgan bannerlarni shirokoformatda chiqarilib qo'yilishini taklif qilardim.
6 Январь 2019, 22:58
SHAMSIDDINOV SHAHBOZ SHUHRAT O‘G‘LI
Buning uchun shifoxonalarda bepul tarqatiladigan dorilar ro`yxati bilan bevosita xalqni ham xabardor qilish usullaridan keng foydalanish kerak. Ko`pchilik odamlar shifoxonalarda qanday dori vositalari qanday holatlarda bepul taqdim qilinishidan ham bexabar. Shuning uchun ham ko`pchilik mavjud imkoniyatlardan foydalana olmaydi. Shifoxonlarda taqdim qilinadigan bepul dori vositalari va bepul xizmat turlaridan odamlarni xabardor qilishga yo`naltirilgan TV dasturlarni ko`proq tayyorlab efirga uzatish kerak. Bu TV dasturlarda shu sohada faoliyat yuritadigan mutasaddi rahbarlar ko`proq ishtirok etisa yana ham yaxshi bo`lardi.
3 Ноябрь 2018, 15:13
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Дорихона ва шифохона ўртасида роса қоғозбозлик авжига чиқар экан. Давлат беморларга бепул дори-дармон воситалари билан таьминлаш керак. Қолаверса бемор фуқаролар ҳам шифохонага даволанишга келган кунининг ўзида шифокордан давлат томонидан қандай дори воситалари кафолатланган ҳолда таьминланиши ҳақида сўраб талаб қилишни билиши керак. Қолаверса шифохоналарни кириш қисмига бепул дори воситалари билан таьминланадиган дори-дармонлар рўйхатини илиб қўйса мақсадга мувофиқ бўлади. Аввалом бор ҳар бир фуқаро онгли равишда ўз ҳуқуқларини талаб қилишни билиши, билмаса сўрашни ўрганиш лозим. Ҳуқуқини талаб қилиш жамият равнақига катта омил бўлади. Шу ўринда савол берилиши табиий. Бемор сўрагани билан лоқайд айрим шифокорлар маьлум қилмасачи"-деган саволга юқорида таъкидланганидек бепул дори воситаларини катта қилиб баннерга руйхатини илиб қўйиш керак. Шифохонада асосий мақсад соғлиқни тиклаш, қоғозбозлик баланка бозлик қилиш шарт эмас.
17 Октябрь 2018, 15:19

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг