Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Йўл ҳаракати қоидалари бузилганда жарималарни мобиль электрон тўлов хизматлари орқали тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳайдовчилар турли сабаблар билан йўл ҳаракати қоидаларини бузишади (қўл телефонидан ҳаракатланиш вақтида фойдаланиш, хавфсизлик камарини тақмаслик ва бошқа қоидабузарликлар). ЙҲХБ ходимлари томонидан мазкур қоидабузарликлар юзасидан маъмурий баённомалар тузилиб, тегишли жарималар белгиланади. Жарималарни тўлаш турли овворагарчиликларга юзага келтириши сабабли кўп вақт ва асаблар йўқотилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, республикадаги барча йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун электрон тўлов имкониятини яратишни таклиф қиламиз. Ушбу электрон базада қоидабузарликни содир этган шахсга тайинланган жаримани тўлаш учун махсус ID-рақами берилади. Мазкур базадаги маълумотларни электрон тўлов хизматларига интеграциялаш ва улар орқали барча турдаги жарималарни онлайн тўлаш имкониятини яратиш барча ҳайдовчилар учун қулайлик яратади. Шу сабабли ҳам йўл ҳаракати қоидаси бузилганда, жаримани мобиль электрон тўлов хизматлари орқали онлайн тўлаш имкониятини яратиш лозим.
5404
Изоҳлар (12)
ABDUNAZAROV JAMSHID MEYLIMURODOVICH
Жуда тўғри таклиф, қанчадан қанча вақт тежалар эди.
2 Апрель 2019, 18:59
BOLTABOYEVA MADINABONU SHUXRATBEK QIZI
JUDA ULUG` ISH BO`LARDI TEZROQ TASHKIL ETILSA
10 Декабрь 2018, 17:24
SAYDULLAYEV XIMMATILLA XAYRULLAYEVICH
Ushbu tizim yo'lga qo'yilgan chek ko'rsatish shart emas siz to'lov amalga oshirsagiz YPX bazasida onlayn ko'rsatadi to'langani yoki to'lanmagani
22 Июль 2018, 13:01
XOLIQOV JAMSHID ABDINOSIROVICH
Бу транспорт воситаси бошкарадиган фукароларни асосли эътирозидир. Йул коидасини буздими, протокол тузилсин, бир нусха берилсин ёки телефонига тушириб олинсин ва белгиланган жаримани шу жойнинг узида мобел телефони ёрдамига онлайн тулов килсин ва йулида давом этсин, Асаббузарлик кимга керак. Чет эл андозасидан олиш керак. Онлайн тулов килинсин. Жарима майдонига куйилгандан кейин хар бир кун учун каравулга тулов килиниши ортикча харажат. Жарима майдонига олиб кетилиши хам ортикча давлат харажатидир.
19 Июль 2018, 12:52
SAFAROV JONIBEK BEKMURODOVICH
Ushbu to'lov "clickuz" tizimida ham bor, lekin bir tomoniga tushunmayman. DAN boshqarmasiga borganda "clickuz" tizimida to'langanligini qanday isbotlab beramiz, bizning qo'limizda chek yo'q-ku??? Ushbu masalaga ishi tushganlar bo'lsa, javob bersinlar, iltimos!!!
22 Июнь 2018, 14:26

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси