Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сонли қарори билан тасдиқланган “Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган қоидалар истеъмолчилар ва сотувчиларнинг ҳуқуқларини чегаралаб қўймокда. Негаки ушбу Низом қабул қилинганига 16 йил тўлди. Шу сабабдан ҳам унинг кўплаб қоидалари бугунги кун талабларига ҳамоҳанг ва мувофиқ эмас. Хусусан, Низомда истеъмолчиларнинг маҳсулотни танлаш, сотувчиларнинг эса истеъмолчиларнинг маълум тоифаларига маҳсулотларини эркин равишда сотиш имконияти чегараланган. Улгуржи ва чакана савдо учун берилган тушунчалар ҳозирги замон талабларига мос келмайди. Мисол учун, Низомнинг 2-банди 2-хатбошисида “Улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш” деб таъриф берилган. Улгуржи савдога берилган ушбу таърифда келтирилган тоифадагилар якуний истеъмолчилар ҳисобланишини инобатга олиб, уларнинг харидини чакана савдо сифатида баҳолаш мумкин. Бундан ташқари, Низомда “Чакана савдо – савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш” деб таъриф берилган. Ушбу таърифда товарларни нима учун фақат аҳолига сотиш деган жумла келтирилган. Бундан ташқари, юридик шахс ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг фаолиятидан олинадиган даромадларидан эркин фойдаланишини таъқиқлаш уларнинг хуқуқларини чеклашга сабаб бўлади. Қолаверса, тўловларни амалга оширишнинг турли услублари мавжуд бўлганлиги сабабли “доналаб ва кўп бўлмаган миқдорларда” ва “нақд пулда” каби нормалар ҳозирги замонга ҳамнафас эмас. Ушбу Низом узоқ вақт давомида такомиллаштирилмаганлиги сабабли улгуржи истеъмолчилар қаторида чакана истеъмолчилар ҳам зарурий эҳтиёжларини қондириш учун улгуржи савдо корхоналари орасида сарсон бўлишмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридаги асосларга кўра, Низомни янги таҳрирда қабул қилишни таклиф қиламиз. Янги низомда улгуржи ва чакана савдога қуйидаги тарзда таъриф берилса мақсадга мувофиқ бўлади: яъни “Улгуржи савдо - улгуржи ва чакана савдо сифатида рўйхатдан ўтган субъектларнинг тижорат (қайта сотиш) мақсадидаги накд пулсиз шаклда харид қилинадиган товарларни сотиш” ва “Чакана савдо - савдо соҳасида якуний истеъмол учун товарларни сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш”. Юқоридагиларга қўшимча равишда янги таҳрирдаги низомда товар (иш, хизмат)лар учун тўловларнинг замонавий кўринишларидан фойдаланиш тўғрисидаги қоидаларни, хусусан, “интернет бозор”, “онлайн харид” каби тушунчаларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.
5623
Изоҳлар (14)
NUSRATOV SOBIRJON ZARIF O‘G‘LI
nima uchun 10000 ta ovoz to‘planishi kerak ? juda kam muddat berilopti ovoz to‘planishi uchun!
19 Август 2018, 16:27
SOBIROV ALISHER UBAYDULLAYEVICH
Улгуржи савдо лицензиясини бекор килиш кераклигига кушиламан!
20 Июль 2018, 13:30
TURSUNBAYEV SUXRAB RAIMBERDIYEVICH
Улгуржи савдо лицензиясини бекор килиш кераклигига кушиламан! Ягона солик туловчи кичик фирмалар ва корхоналар ўз айланмаларидан 5% солиқларини тулаётган бўлса, нима учун уларни фаолиятига "улгуржи савдо деб лицензияси мавжуд бўлиши керак" деб тускинлик килиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси худудида яъни Тошкентдан махсулот сотиб олиб Республикамиз худудида сотиш учун лицензия кераги йўқ. Хамма 5% айланмадан туласа, чеклашни керак йўқ деб уйлайман. Лиценцияни озик-овқат махсулотларини сотиш (гушт, сут, ун махсулотлари ва бошқалар каби, медицина сохасидаги махсулотларга керак). Компьютер, кондиционер, телевизор ва шу каби бошқа махсулотлар умуман лицензия керак эмас..
8 Июль 2018, 10:15
DJUMANIYOZOV AZAMAT QADAMBOYEVICH
Улгуржи ёки чакана савдо тушунчалари мавхум хамда нисбий тушунчалардир менимча. Улгуржи чавдо учун лицензияни йук килиш керак
27 Июнь 2018, 19:24
ABDULLAYEV UMARJON ABDUG‘OPAROVICH
Улгуржи савдо лицензияси умуман керак эмас. Савдо-содик билан шугулланиш лицензияси берилдими хохласа улгуржа хохласа чакана сотиш керак.
23 Июнь 2018, 23:29

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси