Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Коммунал соҳани ривожлантириш зарур
Жамоавий мурожаат матни
Коммунал соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида мурожаат қилмоқдамиз. Маълумки, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, буюртмачи билан истеъмолчилар ўртасидаги келишмовчиликларнинг олдини олиш, ноқулайликларни камайтириш мақсадида шартнома тузиш тамойилини янада ривожлантириш, коммунал соҳада хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш, бу соҳада шартнома принциплари ва қонун-қоидаларини бажариш учун янги принципларни жорий этиш керак. Кўп ҳолларда кўринадики, истеъмолчи ва буюртмачи ўртасида шартнома йўқ, бўлган тақдирда ҳам эски қоидаларга асосланган. Шунинг учун, янги тартиб-қоидаларни яратиш мақсадга мувофиқ.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига янги инновацион ғояларни жорий этиш ҳамда соҳадаги барча масъулларнинг фаолиятини жонлантириш зарур.
4469
Изоҳлар (8)
AXMADJONOV BAXADIR MUXAMMADJONOVICH
Коммунал сохадаги муаммолар ушбу асосан мабллаг, соха иш фаолиятини ташкил этишдаги камчиликлар ва ушбу соханинг монопол холати билан боглик муаммоларга бориб такалади. Холатни яхшилаш учун ушбу соха ходимларининг иш хаклари, уларни танлаш ва жой жойига куйиш, пул кетидан кувган инсонларни ушбу сохадан химоялаш тизимини яратиш зарур. Бугун бозорда валюта сотаётган ёки кассоблик килаётган инсонлар ушбу сохадаги ташкилотларги рахбар булиб колмасликлари зарур.
24 Июнь 2018, 20:42
YULDASHEV ERKIN ABDUXAMITJONOVICH
1 чидан комуннал ширкатлар хар квартал ахолидан тушган пул маблаги хакида маьлумот бериши 2 хар кварталда килинган иш , кетказилган маблаг хакида малумот бериши 3 агар тузатиш ва тамирлаш ишларига бошка корхоналар оркали олиб борилган булинса у корхоналардан чекларини курсатиши 4 хамма юкорида курсатилган малумотлар электрон тармокдан куриш имконяти булиши шарт деб уйлайман
31 Май 2018, 17:56
AXMEDOV AZIZBEK AZAMATOVICH
муаммолар аниқ, лекин аниқ таклиф киритилса яхши буларди, уша муаммоларни ёзиш керак ва уни ечимини таклиф қилиш керак
24 Май 2018, 18:12
ALLASHEV TOSHPULAT ESHQURBANOVICH
Яхши мавзуни кўтаргансиз, аммо ҳамма жойда ҳам бир хил эмас катта шаҳарларимизда шартномалар тузилиши яхши аҳвола хизмат кўрсатиш ҳам. Бу соҳада доимий муаммолар бўлиб туради.
24 Май 2018, 17:46
RASHIDOV RUSTAM ABDURASUL O‘G‘LI
Агар иложи булса илтимос конкрет кайси пунктларга кандай узгартириш кераклиги хакида езсангиз. Сабаби таклиф куп микдорда овоз туплаган такдирда, хатто Олий мажлис кайта куриб чикканида хам Бир нарсани унутмалик: бу конунни аксарият уша бизга макул булмагар одамлар куриб чикади натижада катта узгариш булмайди. Асаб кетгани колади!
23 Май 2018, 22:36

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси