Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида трамвай транспортини ташкил қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бизнинг Гулистон шаҳрида жамоат транспорти талабга жавоб бермайди. Ҳозирда Гулистон шаҳрида мавжуд ягона жамоат транспорти бу — автобуслар. Автобуслар орқали йўловчи ташиш тизими анча эскирган. Масалан, автобуслар қатнови орасидаги кутиш вақти белгиланган, аммо назорат қиладиган ташкилот бир неча йиллардан бери сусткашликка йўл қўяётгани ва бекатлар умуман ишламаётгани салбий ҳолатларни юзага келтирмоқда. Жамоат транспортини ривожлантириш учун жамоат транспорти турларини кўпайтириш, трамвай транспорти тизимини яратишни таклиф қиламиз. Бунинг учун Гулистон шаҳридаги мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш зарур.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ҳозирда Гулистон шаҳрида жуда катта қурилиш ишлари олиб борилаётган бир пайтда трамвай транспорти тизимининг бунёд этилиши шаҳар жамоат транспорти тизиминини сезиларли даражада яхшилайди.
4157
Изоҳлар (5)
DUSMUXAMEDOV BEHZOD DONABAYEVICH
Гулистон шахри унчалик катта шахар эмас. Кучалари торрок булгани учун микроавтобуслар керак деб хисоблайман. Умуман олганда Сирдаре вилояти буйича жамоат транспорти тизимини яхшилаш керак.
2 Ноябрь 2018, 12:49
TURG‘UNBOYEV BUNYOD BAXTIYOR O‘G‘LI
Трамвай катновини ёлга койиш фойдасидан зарари копрогу ози ойлаб караса бирорта бемалол кенг коча борми гулистонда? Унинг учун уйлар бузилган канча релес сталба ундан кора афтобусларни клпайтириб уларга макулрок равишда каьютнов ёналишини ьузиб беришни ози етарли менимча
28 Октябрь 2018, 03:10
QODIROV TIMURBEK ODIL O‘G‘LI
Президентимиз ташаббуси билан хозирда Махаллий бюджетга купрок пул ажратилмокда. Шу жумладан бу пулларни тугри йуналтиришимиз зарур деб уйлайман.
16 Октябрь 2018, 12:58
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Давлат бюджетидан бўлмаса, метро, аэропорт қурсангиз ҳам бемалол. “Трамвай қураман”- деб, бутун Ўзбекистон халқининг чўнтагига қўл суқмасангизлар бўлди. Маҳаллий бюджетдан пул ажратиб, ёки хайрия, жамоат фонли ташкил қилиб, пул йиғиб қураверинглар, омадларизни берсин.
9 Сентябрь 2018, 09:08
SAFAROV KARIM ISAKOVICH
Гулистон шахрида трамвай транспорти тизимини яратиш хакикатдан хам максадга мувофик деб хисоблайман.Гулистон шахрида автобуслар катнови яхши йўлга қўйилмаган
6 Сентябрь 2018, 15:30

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси