“Ҳукумат соати” телевидение орқали жонли эфирга узатилиши керак
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2018-05-02 10:34:35
  • Муаллиф:IMOMKULOV TOXIR KUCHAROVICH
Жамоавий мурожаат матни
Илғор хорижий мамлакатларда ҳукумат аъзолари парламент вакиллари олдида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳисобот бериш амалиёти мавжуд. 2018 йил 1 май куни Ўзбекистон парламенти тарихида ҳам илк бор “ҳукумат соати” ўтказилди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Бизнинг таклифимиз шуки, “ҳукумат соати”да ҳукумат аъзолари мунтазам иштирок этиб, долзарб масалалар юзасидан Олий Мажлис депутатлари саволларига жавоб беришса ва мазкур жараён марказий телевидение орқали жонли эфирга узатилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунинг натижасида мамлакатимиз фуқаролари мавжуд муаммолар қай даражада ўз ечимини топаётганлиги ҳақида тўғридан-тўғри хабардор бўлиш имкониятига эга бўладилар.
2333
Изоҳлар (20)
SAFAROV KARIM ISAKOVICH
Hozirgi vaqtda juda muhim! 100% qoʻllab-quvvatlayman
7 Сентябрь 2018, 15:46
ASHUROV SHERZOD SAFOROVICH
Тўғри фикр қўшиламан.
6 Сентябрь 2018, 11:16
FOZILOV AXROR MAXAMMATOVICH
Жуда хам тўғри фикр. Фақатгина "парламен соат"лари емас балки барча турдаги кўрсатувлар жонли эфирда берилиши тарафдориман.Телевидения ходимлари ўз харакатларини фаоллаштириши керак ва шарт. Қолаверса фақатгина Тошкент шахри ва унга яқин бўлган худудларнинг муаммолари билан чегараланиб қолмасдан Республикамизнинг чекка худудларини хам ўрганишлари хамда халқнинг дардини ўрганиш керак деб ўйлайман.
4 Сентябрь 2018, 11:33
MAXMUDOV ZUXRIDDIN BAHODIROVICH
Juda to'g'ri fikr! Vazirlar mahkamasiga "AvtoTest","Tonirovka" masalalarida xalqning juda ko'p savollari bo'lsa kerak. Bundan tashqari ham juda ko'plab tushunarsiz masalalar bor.
10 Август 2018, 11:40
XOLIQOV JAMSHID ABDINOSIROVICH
Хукумат соати телевединияда мунтазам тугридан тугри курсатиб борилса, ахолини кийнаётган масалалар ва таклифларни уртага ташлаш имкони пайдо булса, турли сохадаги депутат саволларга жавобт олиш имкони яратилса, халкимизнинг бундан хукукий саводхонлиги ошган буларди
10 Август 2018, 09:03

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг