Тошкент метро бекатлари ва бошқа жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда пойтахтимиз аҳолиси кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилишга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Замонавий талабларга жавоб берадиган ҳожатхоналар барпо қилиш нафақат халқимиз учун, балки юртимизга ташриф буюраётган меҳмонларимиз учун ҳам қулайлик яратади. Ёши улуғ кишилар, болалар ва беморлар бу борада зарурат туғилганда анчагина ноқулай аҳволда қолишади. Оддий хожатхоналар билан бирга хорижий давлатларга ўхшаб чақалоқларни йўргаклаш хоналари, имконияти чекланган кишилар учун махсус ҳожатхоналар барпо этилса, нур устига аъло нур бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ҳожатхоналарни аввало метро бекатларида қуришдан бошлаш керак. Бунда албатта ҳар бир бекатнинг ҳар икки чиқиш тарафига қурилса, қулайроқ бўларди. Метро бекатларидан ташқари бошқа жамоат жойларида ҳам шундай типдаги ҳожатхоналар қуриш мумкин. Ҳожатхоналарни кўпайтириш билан бирга уларда хизмат кўрсатиш сифатига, санитария-гигиена ҳолатига қаттиқ эътибор бериш лозим.
1584
Изоҳлар (5)
RASHIDOVA MAVJUDA ALIMOVNA
Ҳақиқатдан ҳам Тошкент шаҳрига борганимизда ҳожатхона масаласида айрим қийинчиликларга учраймиз. Ҳожатхоналарни нафақат Тошкентда, балки республиканинг барча вилоят марказларининг жамоат жойларида ташкил қилиш керак.
15 Август 2018, 13:26
SADIKOV ALISHER ABIDDJANOVICH
Менда хам таклиф бор! Эрталаб ишга ёки укишга кетаётган киши баъзи холларда киши бехос метрода бошка тарафга чикиб колади ва буни бир-икки бекатдан кейин сезиб колади. Шу каби холатлар купчиликда учрайди. Ана энди ишга ёки укишга минут минутига тенг килиб кетаётган йуловчининг ичидан аччикланишини тасаввур килиб куринг, менимча хаммамизга бу холат таниш булса керак. Таклифим шуки, метро линиясида бир томонига хабар берувчи тизимга эркак кишининг иккинчи томонга аёл кишининг овози кулланилса кандай буларкин. Ишга кетаётганингизда сиз чиккан метрода аёл кишини овозини эшитиб колсангиз демак сиз нотугри чикиб колганингизни дархол пайкашингиз мумкин ёки кейинги бекатда тушиб коласиз, хар холда хаёл суриб икки уч бекат утиб кетмайсиз. Масалан, Берунийдан Дустлик станциясига харакатланадиган поездларда аёл кишининг Дустликдан Беруний станциясига эркак кишининг овози огохлантирсин. Бу кулай эмасми дустлар!
7 Август 2018, 17:58
MULAYDINOV FARXOD MUROTOVICH
Жуда яхши иш бўларди. Айниқса шаҳар меҳмонлари, касаллиги бўлганлар ва туристлар учун қулай бўлган бўларди.
7 Август 2018, 15:34
QODIROV AKBARXON ASQARXONOVICH
Метро бекат очилган вактда эътибор бериш керак эди. Кеч булса хам тугри фикр. Мен кушиламан. овоз бераман.
7 Август 2018, 13:49
OTABOYEV KAXRAMON XAMRALIYEVICH
жуда хам тугри таклиф Шахар хокимлиги бу масалага аллакачон ахамият бериши керак эди.
7 Август 2018, 11:55

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 78 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда!
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг