Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Жисмоний шахслар томонидан ортиқча тўланган солиқ суммасига омонат сифатида йиллик фоизлар белгилаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бозор иқтисодиёти шароитида солиқлар давлат иқтисодиётининг асосий таянчи ҳисобланади. Солиқнинг ўз вақтида ва тўла ҳажмда ундирилиши мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ҳамда аҳоли фаровонлигининг асосидир. Маълумки, солиқ қарздорлиги доим мавжуд ҳолат ва унинг сабаблари турли хил бўлиши мумкин. ОАВ орқали эскидан қолган турли хил стереотипларни йўқотиш, солиқ маданиятини юклсалтириш жуда қийин, қуруқ тадбирлар ва видеороликлар билан маданият ошмайди. Фикримизча, солиқларни ўз вақтида тўлашдан кўра солиқларни ўз вақтидан анча олдин тўлаб қўйиш давлат ғазнаси учун жуда фойдалидир. Юқоридаги жараённи ҳаётга тадбиқ этиш учун фуқаролар ва давлат ўртасида бевосита иқтисодий манфаат (преференция, даромад) бўлиши керак!
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Фуқаролар томонидан катта қарздорлик кузатилаётган солиқ турларини аниқлаб, мазкур солиқлар бўйича қуйидагича механизм қўлланилиши жоиз: масалан, фуқаро белгиланган солиқ суммасидан ортиқча пул тўлади. Ушбу суммани фуқаро Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 31-38 моддаларига асосан қайтариб олиши мумкин, аммо бу жуда узоқ кечадиган жараёндир. Шу сабабдан, ортиқча тўланган солиқ суммасини - қайтарилмас омонат сифатида қабул қилишни таклиф қиламиз. Кейинги давргача ортиқча сумма қайтарилмас омонат сифатида 15-19 фоизда ўсадиган бўлса, фуқаро нафақат солиқни ортиқча тўлайди, балки олдинроқ тўлашга ҳам ҳаракат қилади.
3972
Изоҳлар (1)
SIROJETDINOV SHOXRUXBEK BOKIJONOVICH
Олдинрок туласангиз озрок тулайсиз дейиш осонрок. Чунки сиз таклиф килаетган механизмда давлат омонат фоизини кулингизга бермаяптику. Яхши таклиф. Аммо "омонат" термини епишмаяпти. Омонат булганидан кейин кайтарилиши керак булиб коладида.
24 Август 2018, 01:57

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси