Ичимлик сувини асраш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ичимлик сувининг нархини табиий газдан ҳам қимматроқ қилиб қўйишни таклиф қилган бўлардик. Пулини тўлаяпманку деб хоҳлаганича исроф қилаётганларни ёз кунлари ҳаддан зиёд кўп кўряпмиз. Айниқса, ҳовлиларда яшовчи фуқаролар ичимлик сувини шунчаки кўчага сепиб, ҳамма ерни салқинлаштириш эвазига жуда кўп миқдордаги тоза ичимлик сувини увол қилмоқда. Ҳа деса, арзимаган пул-ку, - деб қўйишади. Охирги кўрсатгичларга қараб ҳисобласак, ичимлик суви учун энг арзон нарх 1 м3 = 345 сўм бўлса, шу нархни бир неча баробаргача, 1 м3 учун 2000 сўмгача ёки унданда қимматроқ қилсак, балки аҳолимиз ичимлик сувини увол қилишмасмиди. Сувни асрашда яна бошқача йўллари бордир, аммо бу энг самарали йўллардан бири. Бу орқали “Сувсоз”да ишлайдиган ходимларнинг маоши оширилгач, улар ҳам сифатли хизмат кўрсатади деб ҳисоблаймиз. Уларнинг ҳозирги сифатсиз хизматларидан фуқароларни қониқтирмайди. Улардаги трактор ва хизмат машиналари, асбоб ускуналари маънан эскирган, жуда ачинарли аҳволда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Дунёда ичимлик сувига талаб кун сайин кескин ортиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам ичимлик сувини асраш, унумли фойдаланиш чораларини кўриш лозим. Шу сабабдан, ичимлик суви нархини босқичма-босқич, ҳудудлар шароитидан келиб чиқиб оширишни ва аҳоли ўртасида тарғибот ишларини янада кучайтиришни муаммога ечим сифатида таклиф қиламиз.
1017
Изоҳлар (16)
USMONOV BOBOMUROD IBROHIMOVICH
Мутлоко калтафахм одамни фикри, бунака одамларни давлат органларида мансаб эгаллашидан худони узи асрасин, дупписини олиб кел деса, калласини олиб келишади еки шунака фикрлар беришади, кейин кимга кийин - халкка кийин!
16 Август 2018, 18:28
MELIBAYEV AZIM AXATJANOVICH
Yana bir iltimos har bir taklif berayotgan inson uzini yashayotgan sharoitidan uzi topayotgan daromaddan kelib chiqib yoki toshkent shahar sharoitidan kelib chiqib emas balki Respublikaning 80% yaqin aholisi viloyatlarda qishloqlarda kichik shaharchalarda infrastruktura yuq joylarda gaz uzilgan kumirda maktabni isitadigan ovulchalarda yashashini hisob olishsa yahshi ish bulardi. Masalan yul harakati qoyidalariga 2016 yil uzgartirish kiritilganda svetaforning yashil chiqogi miltillashi (uchib yonishi) tugrisida tushuntirish berilga va bunga talablar quyilgan. respublikamizning nechta shahrida yashil chirogi miltillovchi svetaforlar urnatilgan?
12 Август 2018, 02:47
MELIBAYEV AZIM AXATJANOVICH
Muallifning fikrini khurmat qilamiz ammo bu taklifni qabul qilish juda ham nourin. bugungi kunda Respublikamizda Davlat o'rganlari qilishi zarur bo'lgan ishlarni halqga majburiy qildirish amaliyoti olib borilayotganday. Masalan kuni kecha avtotransport egalari majburiy video registrator quyishi shartligi tugrisida qaror qabul qilindi "havfsizlikni ta'minlash maqsadida" deb tushuntirildi. Lekin havfsizlikni uylagan ichki ishlar vazirligi nega buni kuchalarga video kameralar urnatishni uylashmagan. yoki yaqinda chorrahalarga quyilgan kameralarni maqsadli ishlatish haqida bosh qotirishmaydi. bu bilan nima demoqchiman. rovojlangan mamlakatlarda ichimlik suvi va tehnik suv alohida alohida joriy etilgan. balki shu narsani uylab kurish kerakdir. narhni 2000 sum qilish bugungi kunda uzbekiston aholisi uchun qiyinchilik tug;diradi va bu bilan aholini yana majburiy jinoyat qilishga undash buladi.
12 Август 2018, 02:42
MUSTAFAYEV SHAXBOZ BAXTIYOROVICH
Bu umuman o'zini oqlamaydigan taklif. Isrofni oldini olish uchun barchani hisoblagichlar bilan ta'minlash va targ'ibotni kuchaytirish darkor. Suvni kim isrof qiladi? Hisoblagich o'rnatmaganlar yoki juda boylar. O'zi hamma narsani narxi oshib ketdi. Taklifingiz yetarlicha ovoz olishi qiyindir, lekin kimlarnidir bu "ilhomlantirib, jo'shqinlantirib, harakatlantirib" yuborishi aniq.
8 Август 2018, 12:37
AXMADJONOV BAXADIR MUXAMMADJONOVICH
Мутлако нотугри таклиф. Сув нархини ошириш урнига хонадонларга сув хисоблагич ускуналарини урнатиш зарур. Бугунги кунда куплаб шахарларимизда ички сугориш тизимлари ривожланмаган ва хонадонларни кукаламзорлаштириш ишлари факат марказлашган сув таъминот тизими оркали амалга оширилмокда. Сув нархининг кутарилиши фукароларнинг ховли жой ва уйлари атрофидаги майдонларни ободонлаштириш ишларидан воз кечишга мажбур килади. Бу уз навбатида шахар ва кишлокларимизни аянчли ахволга тушишига сабаб булади.
4 Август 2018, 10:35

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 37 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда!
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг