Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Мактаблар ҳудудини тасарруф этиш ваколатини маҳаллий ҳокимликлардан Халқ таълими вазирлигига ўтказиш ҳақида
  • Йўналиш:Ер ва сув
  • Сана:2018-07-12 11:37:21
  • Муаллиф:ADAMOV NURBEK OTABEKOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Мактаблар ҳудудини тасарруф этишни маҳаллий ҳокимиятдан Халқ таълими вазирлигига ўтказиш лозим. Шунда ҳозирга кунда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга ва эътирозга сабаб бўлаётган муаммолар ўз ечимини топарди. Яъни, мактаб ҳудудида ҳеч қандай уй ёки бошқа таълим соҳасига оид бўлмаган объектлар қурилмайди. Ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши, хавфсизлиги ва саломатлиги таъминланади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Мактаблар ҳудудини тасарруф этиш ваколатини маҳаллий ҳокимиятдан Халқ таълими вазирлигига ўтказиш мактаблар фаолиятига маҳаллий ҳокимиятнинг асоссиз аралашувларига чек қўяди.
3950
Изоҳлар (3)
ADAMOV NURBEK OTABEKOVICH
туман захирасига утказиб турар жой еки нотурар жой қилиб сотиш олди олинади
14 Август 2018, 16:37
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Нотўғри таклиф. Ўз ҳудуди учун нима яхши-ёмонлигини махаллий хокимият яхшироқ билади. Узоқда ўтирган чиновник эмас.
3 Август 2018, 20:07
TOSHEV NODIRBEK YUSUPOVICH
Juda to'g'ri murojjat qilingan. Ta'lim muassasasi har qanaqasiga mahalliy hokimyat aralashuvidan xoli bo'lishi kerak.
30 Июль 2018, 23:48

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси