Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


МФЙ раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисига ойлик маош тайинлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ёшларни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларни турли зарарли оқимлар ва ёт ғоялар таъсиридан асраш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Ёшлар куни белгиланишининг ўзи ҳам ёшларга эътибор ва қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратилганидан далолатдир. Ўсиб келаётган авлодга эътиборни бугун аввало оилада, маҳаллада кучайтиришимиз ва уларга зарур шароитларни яратишимиз учун барчамиз ўзимизда катта масъулиятни ҳис қилмоғимиз лозим.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Маҳаллаларда ёшлар масалаларини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишда самарадорликни таъминлаш мақсадида МФЙ раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисига ойлик маош тайинлашни таклиф қиламиз.
4266
Изоҳлар (2)
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Ижобий бўлиши қийин масала, туман ва шаҳарларда шу масалада меҳнат қиладиган ўринбосарларнинг кундалик иш ҳажмини ўйлаб кўриш керак. Бир кунда уша ўринбосар қанча ёш билан шуғулланади, шуғуллангани билан қуруқ қоғозбозлик қилиб, жадвал билан тулдириш билан утадими шуларни хисоблаш керак. Ойлик маошини ошириш керак, фақат ишлаган ишининг самарадорлигига қараб ошириш керак. Республика бўйича барча МФЙ ёшлар масалалари ўринбосарларини ойлигини бир хилда ошириш номутаносиб, чунки биров жон куйдириб ишлайди, биров куним утса бўлди, ойлик бор ку деб меҳнат қилади. Бу ўзини ижобий томонда оқламайди.
7 Август 2018, 12:15
VOHIDOV ZAFARJON ZOHIDJON O‘G‘LI
Биринчидан, ойликни қайси манбадан берилишини таклиф қилиш керак. Иккинчидан қанча ойлик берилади? Учинчидан, республика бўйича 10 мингдан ортиқ маҳалла мавжудлигини инобатга олинса, қанча маблағ кетади, ҳисоб-китоб қилинганми?
7 Август 2018, 11:51

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси