Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Оммавий ахборот воситалари ходимларининг қонуний фаолиятига аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда мамлакатимизда чуқур демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Демократиянинг асосий элементларидан бири бу оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва улар ҳуқуқларининг қонун билан кафолатланганлиги ҳисобланади. Демократик ислоҳотларни янада мустаҳкамлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари ходимларининг қонуний фаолиятига аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий қилишни таклиф қиламиз.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарур. Зеро, бугунги ислоҳотлар даврида сўз ва матбуот эркинлигининг таъминланиши давлат ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқотни, барқарор тараққиёт ва халқ фаровонлигини таъминлашда муҳим қадам бўлади.
5470
Изоҳлар (4)
SULTANOV OYBEK ASATOVICH
SIRGABAYEV SALAMAT BAZARBAYEVICH мурожаатингизни қайта жойлаштиришингизни таклиф қиламан
26 Декабрь 2018, 21:31
SIRGABAYEV SALAMAT BAZARBAYEVICH
Ушбу таклифга факат ОАВ ходимлари овоз бераябдими дейман? 90 кун ичида 10 минг овоз тупламаса таклиф куриб чикилмасдан, ахамиятсиз таклиф булиб колиб кетар эканда?
29 Июль 2018, 01:00
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Мен шу жумладан, барча фуыаролрнинг қонуний фаолиятига аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун маъмурий ва жиноиий жавобгарлик жорий қилишни таклиф қиламан. Нима, Оммавий ахборот воситалари ходимларининг оддий халқдан афзал жойи борми? Ҳамма бир хил бўлсин!!!
29 Июнь 2018, 19:09
QURBONOV BAXTIYOR O‘ROQOVICH
Агар амалдаги қонунларимизда бундай жазо чоралари кўзда тутилмаган бўлса, уларни жорий қилиш керак. Бу таклифга қўшиламан.
29 Июнь 2018, 17:38

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси