Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Деҳқон ва фермер хўжаликларининг ер ресурслари ва инфраструктура объектлари таъминотини соддалаштириш ҳақида
  • Йўналиш:Ер ва сув
  • Сана:2018-06-29 11:07:22
  • Муаллиф:ALIYEV XASANXON BEGIJONOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Барчамизга маълумки, қишлоқда истиқомат қилувчи аҳолини иш билан таъминлаш ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини шакллантириш масаласи бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб келмоқда. Ажратилган ҳар бир гектарга фермер камида 2 та ишчи ва 1 сувчини ишга қабул қилса, 20 га ер майдонида 60 киши фаолият юргизиши лозим бўлади. Ўз навбатида, ишчиларга маъмурий бино, ошхона, ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини сақлаб туриш учун зарур бўлган бинолар ва қишлоқ хўжалик техника ва ускуналари учун шийпонларни қуриш лозим бўлади. Аммо ҳозирги ер қонунчилигида белгиланган қоидаларда ушбу юқорида қайд этилган мақсадларни қандай қилиб амалга ошириш белгиланмаганлиги муаммоларни туғдирмоқда. Ёки дала шийпони ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхоналари қурилиши учун ер майдонлари суғориладиган ва экин ерларига дахл қилмайдиган, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз ерлардан ажратилиб берилиши амалиёти мавжуд.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу муносабат билан, фермерларга ажратилган суғориладиган ер участкаларида 0,5 гектардан ошмайдиган ер майдонида зарур бўлган дала шийпони, мева-сабзавотлар маҳсулотларини сақлаш, уларни қадоқлаш, минерал ўғитлар сақлаш биноларини ва омборхоналарни, хўжалик биноларини, томчилаб суғориш мосламаларни қуриш ҳуқуқини бериш бўйича қоидани ер қонунчилигига киритишни таклиф қиламиз.
4155
Изоҳлар (3)
XAKIMOV BEKZOD ILXOMJONOVICH
яхши фикр
11 Август 2018, 22:50
INOMJONOV SHUXRATJON XOLDAROVICH
"Фермерларга ажратилган суғориладиган ер участкаларида 0,5 гектардан ошмайдиган ер майдонида зарур бўлган дала шийпони, мева-сабзавотлар маҳсулотларини сақлаш, уларни қадоқлаш, минерал ўғитлар сақлаш биноларини ва омборхоналарни, хўжалик биноларини, томчилаб суғориш мосламаларни қуриш ҳуқуқини бериш бўйича қоидани ер қонунчилигига киритиш" таклифини қўллаб-қувватлайман. Шу билан бир қаторда қонун ижодкорларининг мазкур масалага оид илғор хориж амалиётидан оқилона фойдаланишларига умид қилиб қоламан. Зеро, бугунги инновациявий фикрлаш орқалигина эски "колхоз, савхоз"ларнинг далага "меҳмон"дай бориб келадиган "аъзоси"нинг онги, шууридан эскича фикрлашни чиқариб ташлаб, "мен шу ернинг эгасиман, мулкдориман, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшишим керак"-деб фикрлайдиган, масъулиятни ҳис қиладиган ернинг том маънодаги ЭГАСИ бўлмиш ФЕРМЕРлар сафини кенгайтиришимиз мумкин бўлади. Эътиборларинг учун КАТТА РАҲМАТ.
5 Август 2018, 09:58
NIZAMOV IKROM XATAMBOY O‘G‘LI
Шу муносабат билан, фермерларга ажратилган суғориладиган ер участкаларида 0,5 гектардан ошмайдиган ер майдонида зарур бўлган дала шийпони, мева-сабзавотлар маҳсулотларини сақлаш, уларни қадоқлаш, минерал ўғитлар сақлаш биноларини ва омборхоналарни, хўжалик биноларини, томчилаб суғориш мосламаларни қуриш ҳуқуқини бериш бўйича қоидани ер қонунчилигига киритишни таклиф қиламиз. Мана бу таклиф зур таклиф булибди. 70-80% фермерларни муаммоси бу...
4 Август 2018, 15:31

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси