Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини молиялаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида “маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятининг молиявий асоси ўз маблағларидан, маҳаллий бюджетлар маблағларидан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва бошқа маблағлардан ташкил топилади” деб эътироф этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 72-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш харажатларини амалга ошириш белгиланган. Бироқ, амалиётда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида бугунги кунда моддий-техника базасини такомиллаштириш ва молиялаштириш масалалари бўйича ҳанузгача ўз ечимини топмаган бир қатор муаммолар мавжудлиги ва кундалик ишда ишлатиладиган ёзув қоғози, канцелярия буюмлари етишмаслиги, нусха кўчирувчи техникалар, компютерларнинг танқислиги, шунингдек турли газета ва журналларга обуна бўлиш ва коммунал (электр энергияси, сув ва газ) хизматларнинг тўловларини ҳам амалга ошириш лозимлиги ҳолатлари кўзга ташланади. Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда жисмоний ва юридик шахслардан тушаётган ҳомийлик хайриялари миқдори ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа маблағлар маҳалла фуқаролар йиғинининг моддий-техника базасини етарлича молиялаштириш имкониятини бермаяпти. Агар Давлат бюджетидан молиялаштирилмаса, хайрия фонди фақатгина ойлик маош ва мукофотларга сарфланса, маҳалла фуқаролар йиғини раислари юқорида қайд этилган харажатларни қайси манбалардан қоплаб келишяпти экан ва маҳалла ҳудудидан ажратилган ер участкаларда қурилган мажмуалардан (сартарошхона, новвойхона ва бошқалардан) маҳалла хайрия фондига ўтказмалар бормикан ва қайд этилган харажатларини қоплаяптими деган саволлар туғилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, 2019 йилдаги маҳаллий бюджетлар харажат қисмига фукароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш харажатларини ўз вақтида молиялаштиришни киритиш маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаолияти самарадорлигини янада оширишга ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга замин яратади.
5347
Изоҳлар (13)
SAFAROV KARIM ISAKOVICH
Яхши таклиф. Лекин аввалом бор маҳалланинг ўрнини ошириш керак жамиятимизда. Хозирги кундаги юртбошимиз Шавкат Миромонович Мириеёв томонидан олиб бораётган ислохотлар, демократия тамойиллари жамиятимизда фуқаролик институтларини (маҳалла) ўрнини жамиятдаги ўрнини ошириш зарурлигини кўрсатмоқда. Маҳалла тизимини тубдан ислох қилиш вақти келмадимикан азиз юртдошлар. Биринчи навбатда махалла ходимларининг ойлик масаласи, имтиёзли кредитлар, автомобил ва х.к
7 Сентябрь 2018, 14:50
SIROJETDINOV SHOXRUXBEK BOKIJONOVICH
Айтайлик муаммо тугри кутарилди. Фойдаланувчилар хам макуллашиб изох колдираяпти. Хаммани гапини жамласак МФЙни молиялаштириш, унга кушимча манбалар топиш хакида езаяпти. Савол Кани уша манба? Кани таклиф? Мен сизларга айтсам махаллада Нима бор хонадонлар бор. Улар нималар учун тулов килади? Коммунал учун ва ер, мулк солиги учун. Коммунал уз йулига Аммо Солик масаласи мана Сизга манба. 26 июнда тасдикланган Солик структураси буйича махаллаларда учаскавой соликчи булмайди (менимча) Мана хурматли МФЙ Раиси аьзолари. Солик идорасига соликларни йигишда кумаклашинг ва тушумдан маьлум фоиз сизнинг счетингизга утказилсин. Мана шуни таклифини беринглар.
24 Август 2018, 01:39
SIROJETDINOV SHOXRUXBEK BOKIJONOVICH
ESHONQULOV ASOMIDDIN ASLIDDIN O‘G‘LI Хамма Богдан келса сиз... Масала бошкаку
24 Август 2018, 01:27
MIRZABOYEV BEHZOD BAHROM O‘G‘LI
Яхши таклиф. Лекин аввалом бор маҳалланинг ўрнини ошириш керак жамиятимизда. Хозирги кундаги юртбошимиз Шавкат Миромонович Мириеёв томонидан олиб бораётган ислохотлар, демократия тамойиллари жамиятимизда фуқаролик институтларини (маҳалла) ўрнини жамиятдаги ўрнини ошириш зарурлигини кўрсатмоқда. Маҳалла тизимини тубдан ислох қилиш вақти келмадимикан азиз юртдошлар. Биринчи навбатда махалла ходимларининг ойлик масаласи, имтиёзли кредитлар, автомобил ва х.к
6 Август 2018, 18:09
TASHPULATOVA LOBAR YULDASHEVNA
қўллаб- қувватлайман!
4 Август 2018, 16:28

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси