Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Наманган шаҳрида замонавий метро тизимини қуриш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар барчамизни бирдек қувонтирмокда. Шулар қаторида автомобиль йўлларини кенгайтириш, янги замонавий йўл усти кўприкларини қуриш жадал ривожланиб бормоқда. Наманган шаҳрида ҳам сўнгги йилларда бу масалага катта аҳамият берилмоқда. Таклифимиз, Наманган шаҳрида ер ости ва ер усти метро инфратузилмасини яратиш, чунки шаҳар аҳолиси кўпайиб бормокда, транспорт хизматига бўлган эҳтиёж ҳам ортмоқда. Метро тизими қурилиши билан бир қанча муаммолар барҳам топади. Биринчидан, шаҳар аҳолисининг транспорт билан боғлиқ муаммоси ечилади. Иккинчидан, Наманган шаҳрига келувчи меҳмон ва чет эллик туристлар ҳам метродан фойдаланишига ҳамда ички туризмнинг ривожига катта туртки бўлади. Учинчидан, ёзнинг иссиғида ҳам қишнинг қаҳратон совуғида ҳам метродан фойдаланиш аҳоли учун қулайлик туғдиради. Шаҳар кўркига кўрк қўшади, қолаверса маҳаллий бюджетга ҳам салмоқли ҳиссасини қўшади. Наманган шаҳрида метро қурилса, бу ҳам халққа, ҳам давлатга бирдек фойда келтиришига ишонамиз. Метро қурилишида сейсмик чидамлилик талабларига риоя этилса, бу транспорт тури энг хавфсиз ва ҳаракатланиш учун жуда қулайдир.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Метрони ишга тушириш учун маҳаллий ва республика бюджети, шунингдек чет эл сармоясини жалб қилиш лозим. Давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил қилиниши ҳам мумкин. Ёки баъзи чет давлатларида бўлгани каби 100% чет эл сармояси ҳисобига қурилиб, 10-25 йилга чет эллик инвесторга фойдаланиш ҳуқуқини бериш мумкин. Мазкур муддат тугагач, метро маҳаллий ҳокимият балансига ўтказилиб, тушуми маҳаллий бюджетга ўтказилади. Кейинчалик бир неча бекатлардан иборат бўлган метро тизимига Наманган шаҳрига яқин туманларни боғловчи линияларни қуриш мумкин.
5896
Изоҳлар (11)
G‘OFUROV BAXROM NURDINBOYEVICH
Бу лойиҳа умуман ўзини оқламайди. Метро қурилиш учун қанча маблағ сарфланишини ҳисоб-китоб қилиш керак эди, авваламбор. Водийда ер ости сувлари ер сатҳига жуда яқин жойлашгани эса умуман ҳисобга олинмаган. Автобусг ачикмаган одамлар метродаги поездг ахам чикишмайди.
28 Август 2018, 15:43
G‘OFUROV BAXROM NURDINBOYEVICH
маблаг етмайдику
28 Август 2018, 15:42
XALIMOV AXROR KODIROVICH
Бизни метродан бошка чорамиз йук деб уйлайман, бу жахон тажрибасида кенг кулланган транспорт воситаси хисобланади, хозир биз метро узини копламайди деб юраверсак, кучалардаги тирбандликни эртага ечиш жуда кийин масала булиши мумкин. Лекин зор ташкил этилса албатта узини оклайди, Мана юртбошимиз ташаббуслари билан Тошкентда Сергили, Куйлик дахаларида куриляпдику, бизга хам худо хохласа албатта етиб келади. Фикр яхши билдирилган.
4 Август 2018, 11:15
XALIMOV AXROR KODIROVICH
Ассалому алайкум, жуда керакли хозирги кундаги зарур долзарб масалалардан бири, Наманганда метро курилиш жуда зарур, чунки ахоли кундан кунга ортиб бормокда, шахардаги автобуслар ахолини эхтиёжини тулик кондирмаяпди, шу сабабдан хусусий енгил автомобил тусидаги таксилар жуда катта микдорда кучага чикиб кетган, бу уз навбатида кучаларда тирбандликни, тирбандлик натижасида ёкилгини куп сарфини, ёкилги куп сарф булиши эса экология атроф мухит хавосини бузишига олиб келяпди бундан ташкари шахарда тирбандлик булгани учун янги сотиб олинган автобуслар хам баъзида тез фурсатда яроксиз холга келиб колмокда. Истамбул шахридаги ер усти ва ер ости метросини мисол келтирайлик: биламиз Истамбул тарихий шахар, туристлар окими жуда катта микдорни ташкил этади, кучалар эса Наманганни кучаларидан хам бази жойлари тор, кичик, лекин метро хизмати жуда зор ташкил килинганки, одамлар таксида тирбандликда юргандан кура, метрони афзал билишади.
4 Август 2018, 11:15
PIRMATOV OTABEK SHAVKATOVICH
Namagan Toshkentdan keyingi ikkinchi yirik shahar. Haqiqatan ham mashinalar kop men taklifni qollab quvvatlayman.
3 Август 2018, 21:20

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси