Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқилган
Жамоавий мурожаатни улашиш
Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Шаҳрисабз шаҳрида олий таълим муассасасининг мавжуд эмаслиги ҳудуд ёшларига ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Статистик маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти ёшларининг олий ўқув муассасаларига кириш рейтинги қониқарли эмас. Бу ҳолат келгусида вилоятда олий маълумотли мутахассисларнинг етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Республикамизнинг кўплаб вилоятларида вилоят эҳтиёжини қондира оладиган олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил этилган. Шаҳрисабзга шаҳар мақоми берилганлиги, унда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги ва вилоятнинг истиқболини эътиборга олиб, Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилишни таклиф қиламиз. Шаҳрисабз академик лицейининг 720 ўринли ўқув биноси ва 100 ўринли ётоқхонаси филиал моддий техника базасининг асоси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Қашқадарё вилояти аҳолисининг қарийб ярми Шаҳрисабз шаҳри, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи ва Қамаши туманларида истиқомат қилишади. Мазкур ҳудудда аҳоли зич, ёшлар кўп, ишсизлик кўрсаткичи юқори ва ишлаб чиқариш корхоналари кам. Мактабгача таълим, умумтаълим муассасалари ҳам шу туманларда кўп. Очилиши таклиф қилинаётган филиал эса келтирилган муаммоларнинг маълум миқдорда ечилиши, Шаҳрисабзда илм-фаннинг ривожланишига туртки бўлади ва ўз навбатида Шаҳрисабз ва қўшни туманларда ишлаб чиқариш маданиятининг ўсиши, янги технологиялар асосида фаолият юритадиган корхоналарнинг вужудга келиши, қўшимча иш ўринларининг яратилишига ёрдам беради. Шунингдек, жуда кўп ёшларга оилалари бағрида олий таълим олишларига имконият яратилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шаҳрисабз шаҳрида олий таълим муассасаси филиалининг ташкил этилиши ёшларнинг олий таълим олиши ва халқимизга хизмат қилишига, уларнинг келажаги янада фаровонлашишига хизмат қилади.
Ваколатли давлат органи қарори Сана: 2019-01-07 11:30:00
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Меning fikrim» веб-портали орқали «Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил этиш ҳақида»ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида

12082
Изоҳлар (21)
SHODMONOV SHOKIR SHAVKATOVICH
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH Ko'rinayapti
1 Август 2019, 12:07
SHODMONOV SHOKIR SHAVKATOVICH
Ajoyib g'oya. menimcha bu Shahrisabz shahri rivojiga yaxshi ta'sir qiladi.
1 Август 2019, 12:04
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Vakolatli organ qarori kurinmadi xammaga shunaqami yo faqat mengami qarorda nima deyilgan aytvorila
6 Март 2019, 10:25
SHAMSIDDINOV SHAHBOZ SHUHRAT O‘G‘LI
O`ylaymanki, Shahrisabz shahrida QDU filiali ochilishi masalasi yuqori mansabdor tashkilotlar tomonidan ma`suliyat bilan yondoshgan holda ko`rib chiqiladi va filial ochilishiga ruhsat beriladi. Shahrisabz shahrida universitet filialining ochilishi, nafaqat shahrisabzliklar uchun, balki Shahrisabzning atrofida joylashgan qo`shni tumanlarda istiqomat qilayotgan aholi uchun ham o`ziga xos yengilliklar yaratadi. Pedogogik sohada ta`lim olish istagida bo`lagan yoshlar Toshkent, Qarshi yoki boshqa uzoqroq viloyat markazlariga borib, uyidan yiroqda o`qishdan ko`ra, o`ziga yaqin bo`lgan hududdagi ta`lim dargohida o`qishni afzal bilshi hech kimga sir emas. Tez orada jonajon va navqiron, o`tmishi ming yilliklarga borib taqaladigan shahrimizda universitet filiali ochilsa, bu hammani quvontirishi, shubhasiz!
3 Октябрь 2018, 16:43
QURBONOV BAXTIYOR O‘ROQOVICH
Абдукаххор Гадоевич! Аввало, бу таклифингиз учун катта рахмат! Бу ишни аллакачон килиш керак эди. Халиям кеч эмас, айни вакти. Таклифни куллаб-кувватлайман ва овоз бераман.
15 Сентябрь 2018, 15:52

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси