Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқиш жараёнида
Жамоавий мурожаатни улашиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳурматли сенаторлар ва депутатлар! Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтидаги “Мукофотлар” рукнига кирилганида, Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин бизнинг фикримизча, ушбу инсоннинг қилган барча ҳаракатларига давлатимиз томонидан ҳали етарлича баҳо берилмаган ва ҳозирча муносиб равишда тақдирланмаган. Бизнинг ҳаётимизга ёрқин нур олиб кирган, хонадонларимизда хурсандчиликни кўпайтирган, қўшни халқлар билан муносабатларни юқори поғоналарга кўтарган, қишлоқларимиз ва шаҳарларимизни гўзал қилиб бераётган Юртбошимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Халқимиз ардоғидаги Президентимиз муносиб равишда тақдирланиши керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини белгилаш ва олий нишон – “Олтин Юлдуз" медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Президентликка сайланганларидан сўнг қисқа муддат ичида халқимиз ва давлатимиз олдида қаҳрамонона жасоратлар кўрсатди ва ушбу давлат мукофоти билан Президентимизни тақдирлаш - халқимизнинг олий бурчидир. Шу муносабат билан, Сизларга чуқур ҳурмат билдириб, одилона ва оқилона, ҳар доимгидек халқимиз учун мақбул бўладиган қарор қабул қилишларингизга тўлиқ ишонган ҳолда, Юртбошимиз, элимизнинг фахри - Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини беришни таклиф этамиз.
40016
Изоҳлар (18215)
SHARIPOV SHOKIR ISROILOVICH
Бу билан бирон нарса ўзгариб қоладими?
15 Май 2020, 00:50
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни Депутатларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:36
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
NOROV IBROHIM BURXONOVICH Сизни тушундим акамизи укамисиз .Шундай килиб ичингиздагини ёзиб куявермайсизми.Ха Президентимизни кахрамона ишларин барчамиз куриб турибмиз куп ун йилликларда булмаган ошкораликлар ва инобатга олинмаган ишларни бошида турибтилар.Халкни езгу ниятларини амалга ошириб ераяптилар.Илохим барча тушаббусларини ривожини берсин Оллохим. Халкни розилигини олиш катта бир Неъмат ва Сохоб ишдур. Оила азолари бахтига ва Халкимиз бахтига СОГ ОМОН БУЛИБ ЮРСИНЛАР.
26 Январь 2020, 00:51
SAYDAXMEDOV SAIDISLOMXON AKBARXON O‘G‘LI
Шундоқ хам Ўзбекнинг қахромони бизнинг юртбошимиз. Умрлари узоқ юртимиз бахтига, оилалар бахтига соғ саломат бўлсинлар. Шахсан мен мен ўзбекнинг қахрамони деб тан оламан.
29 Ноябрь 2019, 18:07
YUSUPOV ALISHER XASANBAYEVICH
Сенат аъзолари 2019 йил 11 октябр куни булиб утадиган йигилиш кун тартибига бу масалани киритишни таклиф киламиз,ишлаган одамни ишлаяпти деб айтишни хам урганишимз керакку
9 Октябрь 2019, 18:20

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси