Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Зарафшон дарёсининг жанубий-ғарбий қисмида экопарк ташкил этиш орқали табиий муҳитни асраш ҳақида
  • Йўналиш:Экология
  • Сана:2018-06-13 16:25:38
  • Муаллиф:KUVATOV ORIFJON DJUMABOYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Самарқанд ўзининг ўрта асрларга оид бетакрор тарихий обидалари, гўзаллиги билан бутун дунё аҳлини асрлар давомида ўзига маҳлиё этиб келган. Шу сабабли, Самарқандни “Очиқ осмон остидаги музей” дея бежизга таърифлашмаган. Барчамизга маълумки, ҳар йили Самарқандга узоқ ва яқиндан кўплаб туристлар келмоқда ва уларнинг сони кун сайин ортмоқда. Қолаверса, юртимизга ташриф буюраётган хорижий давлатлар раҳбарлари ҳам, албатта, Самарқандни бориб зиёрат қилишлари одатий ҳолга айланган. Самарқанд шаҳрининг шимолий-шарқий, Зарафшон дарёсининг жанубий-ғарбий томонида қўриқ адирлик ер майдони мавжуд бўлиб, баҳор фаслининг ўрталаридан то кеч куз фаслига қадар қўриқ ялангликка айланади, худди шу давр мобайнида шамол айнан шимолий-шарқ тарафдан эсади. Бу эсган шамол Самарқанд шаҳрига жуда кўп миқдорда чанг-тўзонларни ёғдиради. Бунинг натижасида Самарқанд шаҳри ва унинг атрофига, экологияси ва об-ҳавосига, шаҳардаги барча инфратузилмаларнинг, энг аввало бебаҳо тарихий обидаларнинг фаолияти ва сақланишига жиддий зарар етказилиши табиий ҳолдир.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ушбу ҳудудга Зарафшон дарёсидан сув чиқариб, томчилатиб суғориш системасини жорий қилиш ва дарахтзордан иборат экопаркка айлантиришни таклиф қиламиз. Натижада Самарқанд шаҳри ва унинг атроф манзараси янада сўлим бўлиб, ҳаводаги чанг миқдори камайишига ва мавжуд барча инфратузилмалар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Темурийлар давридаги каби шаҳар атрофида гўзал боғларнинг бўлиши сайёҳларни ҳам, вилоят аҳолисини ҳам беҳад мамнун этади.
4426
Изоҳлар (0)

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси