Барчаси
При строительстве многоэтажных домов ввести обязательное строительство велодорожек и спорт площадок
В настоящее время при строительстве домов предусматривается строительство детской площадки и автостоянки общего пользования за счет застройщика. В целях укрепления здорового образа жизни населения и популяризации занятий спортом предлагаем закрепить в законодательстве, кроме вышеизложенного обязательное строительство спортивных площадок и велодорожек площадью не меньше общей площади застройки.
Муаллиф: TASHNIYAZOVA GULBAXOR SULTANOVNA 210
  • 0 Изоҳлар
  • 121 Овоз берилган
Хива шаҳрида замонавий санъат саройини қуриш ҳақида
Кўҳна Хивада минг йиллик кадриятларимиз сақланиб қолган. Ҳар йили кўп мингли туристлар ташриф буюрадиган бу кўҳна диёрга замонавий саньат саройи керак, деб ўйлаймиз. Бу бизга ўз санъатимизни дунёга тарқатиш имконини беради. Азиз ватандошлар, ушбу фикримизни қўллаб-қувватлашингизга ишонамиз!
Муаллиф: SAPAYEV JAHONGIR MAXSUDBEKOVICH 186
  • 0 Изоҳлар
  • 57 Овоз берилган
Сергели туманида янги 2 қаватли йўл қуриш ҳақида
Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги кунда автотранспорт воситалари тирбандлиги масаласини ҳал этиш асосий муаммолардан биридир. Бу борада турли хил ўзига хос ечимлар мавжуд. Шундай чоралардан бири сифатида Сергели туманидаги тирбандликни бартараф этиш мақсадида янги 2 қаватли йўл қуриш зарур деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун, биринчидан, Фарход кўчасининг Жанубий вокзал олдидаги тугаш жойидаги кўприкдан, йўлни иккинчи қават қилиб давом эттириб Сергели-Қўйлиқ йўлига улаш. Иккинчи таклиф: Фарход кўчасининг Жанубий вокзал олдидаги тугаш жойидаги кўприкдан бошлаб, ҳозирги йўл устидан иккинчи қават қилиб йўл қуриш ва Сергели ярмаркасигача давом эттириш.
Муаллиф: URAZOV TASHTEMIR JABBAROVICH 355
  • 2 Изоҳлар
  • 91 Овоз берилган
Внести изменения в пункт 31 статьи 179 Налогового кодекса Республики Узбекистан
Любому государству нужны грамотные высококвалифицированные кадры, получившие хорошее образование. В нашей стране создана хорошая система образования, но во все времена все страны отправляли своих молодых и талантливых подростков обучаться за рубежом. Но, как известно, обучение за рубежом дорого и не всякий родитель или студент может позволить себе это. Для этих целей имеются ряд государственных и частных программ, которые позволяют финансировать это образование, кроме этого, во многих странах существуют различные механизмы для поддержки финансирования образования. В частности, в нашей стране в Налоговом кодексе предусмотрена статья 179 пункт 31 в соответствии ...
Муаллиф: YUSUPXODJAYEV SUXROB ADXAMOVICH 354
  • 1 Изоҳлар
  • 65 Овоз берилган
Защитите, пожалуйста, самаркандский бульвар
Просим пересмотреть решение и проект “Об облагораживании Университетского бульвара в городе Самарканде”, провести публичные дебаты, на которые обязательно пригласить высококвалифицированных специалистов, имеющих научный, практический опыт в области истории, архитектуры и материального культурного наследия, а также интеллигенцию и жителей города Самарканда, вынести на публичное обсуждение дальнейшие действия в отношении данной достопримечательности древнего города. Принять к сведению мнение жителей города Самаркда.
Муаллиф: ISAYEV SERVER SEYRANOVICH 209
  • 2 Изоҳлар
  • 65 Овоз берилган
Шаҳар жамоат транспортларида ID Card тўлов тизимини жорий этиш ҳақида
Хорижий давлатлар тажрибасидан маълумки, шаҳар жамоат транспортлари бўлмиш автобус, троллейбус, метро ва трамвайларда ID Card тўлов тизими йўлга қўйилган. ID Card пластик карта кўринишида бўлиб, махсус белгиланган жойлардан ҳарид қилиш (ҳисобини тўлдириш) мумкин ва кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган бўлади. Ҳозирги вақтда Тошкентдаги парклар -Ашхобод ва Локоматив паркларида бу тизим ишламоқда. Мазкур тизимнинг жорий этилиши натижасида жамоат транспортларида нақд пул айланмаси деярли бўлмайди. Бунда фуқароларнинг ўз картасига бемалол пул ташлаш имконияти яратилиши лозим бўлади. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, қонунчиликда имтиёзлардан фойдаланиши белгиланган фуқаролар алоҳида ID Card олишлари ва ўз ...
Муаллиф: RUZMETOV RASULBEK JUMANIYAZOVICH 287
  • 8 Изоҳлар
  • 129 Овоз берилган
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Чимбой филиалини ташкил қилиш ҳақида
Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой, Тахтакўпир ва Қораўзак туманлари ёшларининг олий таълим олишига кенг имконият яратиш ва педагогика соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Чимбой филиалини ташкил этишни таклиф қиламан. Мазкур филиал ташкил этилса, ушбу учта тумандан ташқари Кегейли тумани ёшлари учун ҳам янада кенг имкониятлар яратилган бўлар эди.
Муаллиф: SIRGABAYEV SALAMAT BAZARBAYEVICH 284
  • 2 Изоҳлар
  • 58 Овоз берилган
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил қилиш ҳақида
Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ёшларининг олий таълим олишига кенг имконият яратиш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг Қўнғирот филиалини ташкил этишни таклиф қиламан. Филиалнинг ташкил этилиши ушбу икки туман билан биргаликда, Шўманой ва Қонликўл туманлари ёшларининг ҳам олий таълим олишига қулай имкониятлар яратади.
Муаллиф: SIRGABAYEV SALAMAT BAZARBAYEVICH 2092
  • 8 Изоҳлар
  • 330 Овоз берилган
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари мажлисларини тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги белгилаб қўйилган. Ҳозирги кунда давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш, жумладан, халқ манфаатларини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш ва давлат ҳокимияти органларида шаффофликни таминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу нуқтаи назардан, давлат ҳокимияти органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида вилоят ва туман халқ депутатлари кенгашлари мажлисларини телевидение ва интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатишни таклиф қиламан. Бу орқали жамоатчилик вилоят ва туман халқ депутатлари кенгашлари мажлисларида қандай масалалар кўрилаётганлиги ва бу бўйича кенгаш томонидан қандай қарорлар ...
Муаллиф: MO‘MINOV FARRUXBEK ABDUVAXOBOVICH 408
  • 4 Изоҳлар
  • 236 Овоз берилган
Қарши-Еттитом автомобиль йўлини янгидан қуриш ҳақида
Қарши ва Самарқанд шаҳарлари орасида А-378-сонли автомобиль йўлининг Қарши шаҳри ва Еттитом қишлоғи орасидаги қисмини таъмирлаш лозим. Қарши шаҳридан Самарқанд шаҳрига А-378-сонли автомобиль йўлидан борилса, Қарши шаҳридан Еттитом қишлоғигача бўлган йўл қисми жуда ёмон ҳолатга келиб қолган. Йўлнинг асфальт қопламаси кўп жойларидан ўпирилиб кетган ва кўп миқдорда чуқурлар (яма) мавжуд. Ушбу йўлни ҳар йили номигагина таъмирлаб кетишади, лекин ёғингарчиликдан сўнг, йўл яна илма-тешиклардан иборат ҳолатга келиб қолади. Ушбу муаммони чуқурлар (яма)ларни ямаб кетиш билангина ҳал этиб бўлмайди. Шунингдек, йўл бир томонлама бўлиб, йўл ўртасида ажратувчи тўсиқлар қўйилмаган! Иложи бўлса, ...
Муаллиф: ISKANDAROV SAMANDAR ISKANDAR O‘G‘LI 275
  • 0 Изоҳлар
  • 131 Овоз берилган
Самарқанд шаҳар марказий чиқиндихонасини модернизация қилиш ҳақида
Самарқанд шаҳрида чиқиндихоналарни тартибга келтириш мақсадида турли тадбирлар олиб борилмоқда. Чиқиндихоналарга турли қаттиқ маиший ва хўжалик чиқиндилари учун алоҳида бункерлар қўйилмоқда. Лекин Самарқанд шаҳрининг чеккасида халқ тилида “мусоросвалка” номини олган чиқиндихонани тартибга келтиришнинг иложини қила олишмаяпти. Чиқиндиларнинг тартибсиз равишда тўкилиши оқибатида жуда катта ҳудуд ифлосланган. Атроф-муҳитга, шу жумладан, Хишрав, Кимёгарлар, Чархин шаҳарчалари жойлашган ҳудуд аҳолисининг соғлиги ва саломатлиги учун хавфли бўлган тутун ва газлар ажралиб чиқиб, атрофга тарқалмоқда. Кеч тушгач, Кимёгарлар шаҳарчасига бир келсангиз, шаҳарга ўт кетганми деб ўйлайсиз. Негаки, ҳаммаёқ кўм-кўк тутун билан қопланган бўлади. Деразаларни очиқ қолдирсангиз, ...
Муаллиф: SATTAROV ISROIL XAMRAYEVICH 338
  • 0 Изоҳлар
  • 114 Овоз берилган
Тошкет давлат Аграр унверситетининг Фарғона филиалини ташкил этиш ҳақида
Фарғона вилояти аҳолиси азал-азалдан дехқончилик билан кун кўриб келган. Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта тайёрлаш ва экспортга йўналтириш бўйича жуда катта имкониятлар мавжуд. Аммо ҳозирги кунда вилоятимизда қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича олий маълумотли кадрлар етишмаётганлиги сабабли Тошкент давлат аграр университетининг Фарғона филиалини очишни зарур деб биламиз. Мазкур университетни тамомлаган олий маълумотли қишлоқ хўжалиги ходимлари (агроном, ўрмон хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва ҳоказо йўналишлар) вилоят равнақига катта ҳисса қўшади. Ёшларнинг иш билан таъминланишига ҳам хизмат қилади.
Муаллиф: AXMEDOV ELYOR MIRKOBILOVICH 410
  • 6 Изоҳлар
  • 124 Овоз берилган
Қўйлиқ бозорига олиб борадиган Фарғона йўли кўчасини таъмирлаш ҳақида
“Миробод деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Фарғона” шахобчасидан (халқ орасида “Рисовый бозор”) Қўйлиқ бозорига олиб борадиган Фарғона йўли кўчасини янгитдан асфальт қилиш керак. Чунки бу йўл шаҳар ичидан Қўйлиқ бозорига, уёғи Тошкент вилоятига олиб борадиган ягона йўл бўлиб, охирги пайт умуман юриб бўлмайдиган даражага келиб қолди. Йўлни уйиб қўйишганига ҳам бир йилдан ошган бўлсада, асфальт ётқизишдан ҳалигача дарак йўқ. Қолаверса, Қўйлиқ бозоридаги кўприкдан ўтиб Тошкент вилоятига киришгача бўлган йўлни кенгайтириш зарур. Бу ерда ҳар куни катта тирбандлик (пробка) юзага келиб, фуқароларга кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқармоқда
Муаллиф: ZAKIROV ULUGBEK RAVSHANBEKOVICH 386
  • 1 Изоҳлар
  • 228 Овоз берилган
Жаҳон стандартларига жавоб берувчи болалар онкогемотология марказини барпо этиш ҳақида
Бугунги кунда болалар ўртасида турли касалликлар, хусусан, оққон касаллиги ҳам тобора ортиб бормоқда. Бу эса болаларимизни катта хавфдан асраш учун кўрилаётган чора-тадбирларни жадаллаштириш зарурлигини англатади. Мамлакатимизда Болалар онкогемотология марказининг қурилиши – Ўзбекистоннинг ўз фарзандлари тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатибгина қолмай, болалар касалликларини олдини олиш борасидаги амалий ишларни янада жадаллаштиришга муносиб ҳисса қўшади.
Муаллиф: UBAYDULLAYEV ELMUROD DILMUROD O‘G‘LI 640
  • 1 Изоҳлар
  • 205 Овоз берилган
Бозорларда ичимлик суви ичишга мўлжалланган бепул махсус жойларни барпо этиш ҳақида
Бозорларда ичимлик суви ичиш учун бепул махсус жойларни барпо этишни сўраймиз. Бу албатта, харидорлар ва сотувчилар учун қулайлик яратади. Кимнидир дўкондан сув сотиб олишга пули бўлмаслиги ёки кимгадур қадоқланган сув ёқмаслиги мумкин. Ҳар ким учун танлаш хуқуқини яратишимиз керак. Сувсиз ҳаёт йўқлигини, айниқса, ёз мавсумидаги иссиқ кунларда кўпроқ сезилади. Бундай жойларни сувни исроф қилмайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш керак ва назоратини бозор маъмурияти амалга ошириши лозим бўлади.
Муаллиф: ABDUMO‘MINOV TEMUR SHERALI O‘G‘LI 327
  • 3 Изоҳлар
  • 248 Овоз берилган
Передать функцию сверки агрегатов транспортного средства под юрисдикцию нотариата
Как известно, действующее законодательство при переоформлении транспортных средств предусматривает поверку их нумерованных агрегатов. При перерегистрации в связи с изменением владельца, при снятии с учета сведения о транспортном средстве РЭО (МРЭО) ГСБДД сверяются с базой данных об угнанных или похищенных транспортных средствах, имеющихся в информационных центрах МВД Республики Узбекистан, МВД Республики Каракалпакстан, ГУВД г. Ташкента и УВД областей. Принимая во внимание, что переоформление транспортного средства является очень частой сделкой, а процедура сверки агрегатов не представляет сложности, предлагается упростить данную процедуру передав её в введение государственных нотариальных контор. В настоящее время ...
Муаллиф: YULDASHEV ABDURASUL TAXIROVICH 244
  • 2 Изоҳлар
  • 76 Овоз берилган
Маҳаллаларда радиоузеллар ташкил қилиш ҳақида
Ҳозирги шиддат билан ривожланаётган замонда телевидение ёки интернет орқали биздан узоқда бўлган давлатларда қандай воқеа ва ҳодисалар юз бераётгани ҳақида тезкор хабардор бўлишнинг имкони бор, лекин ўзимиз яшаб турган маҳаллада қандай янгиликлар бўлаётганини ўз вақтида билишнинг имкони йўқ. Авваллари, туман марказидаги радиоузелдан кунда бир бор янгиликлар бериб борилар эди. Маҳаллий ҳокимият органларининг мурожаати бўлса, ҳар бир хонадонга ўрнатилган радио орқали дарров эшитишнинг имконияти бор эди. Ҳозирги вақтда маҳаллаларда тўй-хашамлар ва турли маросимларни тартибга солиш учун фуқаролар билан маслаҳатлашишда маҳалла раисларининг аҳоли билан очиқ мулоқоти учун етарли шароит йўқ. Бунинг ...
Муаллиф: MIRZAXMEDOV BAXROMJON MUXTAROVICH 554
  • 5 Изоҳлар
  • 102 Овоз берилган
Пиёдалар ўтиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида
Шаҳарларимиз кўчаларида кузатув камералари ишга тушганига мана икки ярим йилдан ортиқ вақт ўтди. Бугунга келиб, кузатув камералари аниқлаётган қоидабузарликларнинг сони еттитага етган, лекин бу камераларнинг 90 фоиздан кўпроғи сфетафорларнинг атрофларига қўйилган. Ҳозирда камера бўлмаган жойларда, айниқса пиёдалар ўтиш жойлари (йўл қатнов қисмининг пиёдалар кесиб ўтиши учун мўлжалланган, 5.16.1, 5.16.2 йўл белгилари ва 1.14.1 — 1.14.3 йўл чизиқлари билан ажратилган бўлаги)да қоидаларга риоя қилмайдиган ҳайдовчилар тобора кўпайиб кетмоқда.
Муаллиф: MATYAKUBOV XURMAT BOLTABOYEVICH 601
  • 8 Изоҳлар
  • 349 Овоз берилган
Мультиязычные занятия с детьми в дошкольных образовательных учреждениях
Для повышения уровня знания узбекского, русского, а в идеале и английского языков предлагаю внедрить в дошкольных образовательных учреждениях мультиязычные занятия с детьми. Часть занятий и общения в течение дня на узбекском языке, часть на русском.
Муаллиф: NAGAYEV RAVIL MELSOVICH 460
  • 0 Изоҳлар
  • 439 Овоз берилган
Маиший шовқинга қарши курашни кучайтириш ҳақида
Кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш лозим. Афсуски, турли базмлар ташкил этиш, квартираларда узоқ муддатли қурилиш ишларини олиб бориш орқали қўни-қўшниларнинг бир-бирини безовта қилиш ҳолатлари кўплаб учрайди. Одатда, майли ўтиб кетар деган қабилда муносабатда бўлсанг, шовқин-сурон янада авж олиб кетади. Қонунларимизда ушбу ҳолатларни тартибга солишга доир нормалар белгиланган бўлишига қарамай, айрим фуқаролар уларга риоя қилмай, ҳам ўзгалар тинчини, ҳам қонунларда белгиланган таъқиқларни қўпол тарзда бузмоқда. Турли хил эслатмаларни кўчаларга ўрнатиш орқали ҳам бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиб бўлмаяпти.
Муаллиф: ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH 615
  • 8 Изоҳлар
  • 574 Овоз берилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг