Инсон ва жамият
Давлат хизматлари марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни ўз ташкилотларига қайтариш ҳақида
Давлат хизматлари марказларининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва айрим хизматларни соддалаштириш ёки ваколатли ташкилотларга қайтариш керак. Давлат хизматлари марказларининг баъзи хизмат турлари, албатта, аҳоли учун қулайдир, лекин айримлари халқ учун ортиқча харажат ва ноқулайликлар туғдириб, ортиқча вақт сарфлашга сабаб бўлмоқда. Мисол учун, ўз амалиётимдан келиб чиқиб айтсам: иссиқ сув ҳисоблагичини (счётчик) текширувдан ўтказишдаги ноқулайликларга дуч келдим. Бу хизмат Давлат хизматлари марказларига ўтгандан бери нархи икки баробарга ошди. Ариза берилган кундан бошлаб 15 кун ичида келиши керак бўлган ходим, ҳозирда 30 кун ичида ҳам етиб келмаяпди. Бу эса ҳисоблагичнинг стандарт ...
Муаллиф: GANIYEV JAMSHID ABDULXAMITOVICH 10
  • 0 Изоҳлар
Ҳокимларнинг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиш тартибини жорий этиш ҳақида
Вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари теле ва радиоканаллар орқали аҳолига ҳар чоракда ҳисобот тақдим этиб борса, бу орқали жамоатчилик назорати кучайтирилади, энг камида эфир вақтида мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилади. Халқ билан самарали мулоқот ташкил этилади, уларга ислоҳотлар мазмуни тўғридан-тўғри раҳбарлар орқали етказилади, раҳбар ходимлар, ҳокимларнинг масъулияти ортади.
Муаллиф: ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH 6114
  • 25 Изоҳлар
О мерах по предупреждению жестокого обращения с животными
Гуманное обращение с животными – это неотъемлемая и очень важная часть культуры цивилизованного общества. Есть серьезные основания утверждать, что жестокость по отношению к другим живым существам имеет тенденцию отражаться и на отношении к людям, вырабатывает циничное и презрительное отношение к моральным нормам. Закон должен способствовать формированию культуры гуманности и ответственности по отношению к животным.
Муаллиф: PONOMARYOV ALAN ELSHANOVICH 64782
  • 17 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш ҳақида
Ҳурматли сенаторлар ва депутатлар! Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтидаги “Мукофотлар” рукнига кирилганида, Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев давлат ва бошқарув органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш ишига улкан ҳисса қўшгани учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланганлигини кўришимиз мумкин. Лекин бизнинг фикримизча, ушбу инсоннинг қилган барча ҳаракатларига давлатимиз томонидан ҳали етарлича баҳо берилмаган ва ҳозирча муносиб равишда тақдирланмаган. Бизнинг ҳаётимизга ёрқин нур олиб кирган, хонадонларимизда хурсандчиликни кўпайтирган, қўшни халқлар билан муносабатларни юқори поғоналарга кўтарган, қишлоқларимиз ва шаҳарларимизни гўзал қилиб бераётган Юртбошимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Халқимиз ардоғидаги ...
Муаллиф: NOROV IBROHIM BURXONOVICH 39614
  • 18214 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
×
Портал харитаси