Овоз бериш жараёнида
Йўл бўйида жойлашган мактаблар ва бошқа турдаги таълим муассасалари олдига тезликни чекловчи йўл белгиларини мажбурий ўрнатиш ҳақида
Шаҳар жойларда мактаблар олдида светофор, пиёдалар йўлаклари мавжуд, лекин айрим йўл бўйида жойлашган мактаб, боғчалар олдида бунақа шароитлар йўқ. Шундан келиб чиқиб, олдида ёки яқин масофада светофор бўлмаган мактаблар ва боғчалар олдига автомашиналарнинг тезлигини камайтирувчи 50 ва 30 йўл белгиларини ўрнатишни таклиф этаман. Сабаби болалар бир-бирини қувлаши, йўлдан югуриб ўтиши ҳолатларини кўп кузатганман. 70 ёки 100 тезликда келаётган ҳайдовчининг бирданига тўхташ имкони йўқ, бир амаллаб тўхтаганда ҳам орқасида келаётган бошқа ҳайдовчи уриб юборган ҳолатлари кўп учрамоқда.
Муаллиф: XALBAYEV SANJARBEK ALLABERGANOVICH 469
  • 8 Изоҳлар
  • 756 Овоз берилган
Хорижий тилларни ўргатувчи махсус телеканални ташкил этиш ҳақида
Ҳозирги кунга келиб давлатимизда хорижий тилларни ўқитиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Менинг таклифим, хорижий тилларни ўргатишга ихтисослаштирилган махсус телеканални ишга тушириш керак. Чунки, хорижий тиллар, биринчи навбатда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш жуда юқори. Канал очиладиган тақдирда, машҳур хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари, инглиз тили ва бошқа фанлардан видеодарслар, кинофильмлар (subtitles), мусиқалар (lyric), ҳар хил турдаги кўнгилочар кўрсатувлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти классикаларининг инглизча талқини, халқаро таълим дастурлари, инновациялар ва илм-фан ютуқлари ҳақида маълумотлар телеканал дастурларидан ўрин олади. Аввалига мазкур телеканални онлайн канал шаклида очиш ҳам мумкин, кейинчалик рақамли телевидиние тарзида ...
Муаллиф: YARASHOV DILMUROD O‘KTAM O‘G‘LI 681
  • 4 Изоҳлар
  • 1558 Овоз берилган
Кўп қаватли уйларнинг совуқ сув таъминоти тармоғига тозаловчи фильтрлар қўйиш ҳақида
Шаҳарларда сув таъминотини тезкорлик билан яхшилаш зарур. Жумладан, Тошкент шаҳридаги ичимлик сувининг катта қисми қайта ишланган сув эканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир кўп қаватли уйларнинг совуқ сув таъминоти қисмига тозаловчи фильтрлар қўйиш керак. Тўғри, шифокорлар ва бошқалар бизга ёшлигимиздан сувни қайнатиб ичишни тавсия қилишади, шунга қарамай, баъзи бир микроэлементлар қайнатилган ҳолатда ҳам йўқолмайди. Оддий мисол, чойнакда сув қайнатинг, уни стаканга қуйинг ва кутинг, бир неча дақиқаларда стакан устида оқ парда ҳосил бўлади, яна бироз кутсангиз, оқ чўкиндиларни кўрасиз, агар сувни шу ҳолича ташлаб, маълум бир вақтдан кейин қарасангиз, ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 408
  • 3 Изоҳлар
  • 613 Овоз берилган
Жиноят кодексида қўлланиладиган атама, тушунчаларга аниқ таъриф бериш ёки чиқариб ташлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8-бўлимида “кўп миқдорда зарар” сўзининг ҳуқуқий маъноси (кўп миқдордаги зарар - энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 500 бараваригача бўлган миқдордаги зарар) белгиланган. Лекин, “жиддий зиён” сўзининг ҳуқуқий маъноси ҳамда унинг миқдори белгиланмаган. Жиноят кодексининг 144, 192-11, 205, 206, 207, 208, 229, 278-1, 278-4, 301-моддаларига кўра, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёҳуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёҳуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, жиноят келиб чиқади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар ...
Муаллиф: ISLOMOV FARRUX NORIDDINOVICH 527
  • 3 Изоҳлар
  • 370 Овоз берилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг