Овоз бериш жараёнида
Урганч давлат университети олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагини тартибга солиш ҳақида
Урганч давлат университети олдидаги пиёдалар ўтиш йўлаги менинг фикримча бугунги кун талабларига умуман жавоб бермайди. Университет талабаларининг дарс жараёнлари асосан 13:50 да тугайди ҳамда кўпчилик талабалар шу вақтда (13:50 дан 14:10 гача вақт оралиғида) дарсдан чиқишади. Ушбу вақт оралиғида университет олдида йирик тирбандлик юзага келади. Кўпчилик ҳолатларда йўл патрул хизмати ходимлари ушбу ҳолатни тартибга солишади, лекин бу муаммога ечим бўла олмайди.
Муаллиф: JIYANBOYEV BEKZOD UMID O‘G‘LI 371
  • 3 Изоҳлар
  • 338 Овоз берилган
Тошкент метрополитени фойдаланувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида
Тошкент метрополитени бекатларида кундан-кунга янги қулайликлар яратилмоқда. Ундан ёш-у қари доимий равишда фойдаланмоқда. Барчамизга маълумки, болалар ўйинқароқлиги натижасида ёки ёши катталар эҳтиётсизлиги натижасида релсларга тушиб кетиши ҳолатлари кузатилади. Йўловчилар гавжум бўлган вақтларда метрополитенда уларнинг доимий назоратини таъминлаш мушкулдир. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўриш керак.
Муаллиф: MIRZARAXMATOV MIRSULTON MIRODIL O‘G‘LI 849
  • 7 Изоҳлар
  • 394 Овоз берилган
Амударё устидан автомобиллар учун кўприк қуриш ҳақида
Амударё тумани Қипчоқ шаҳарчасида Амударё устидан кўприк қурилиши туманнинг икки юз минг аҳолиси ва Хоразм вилояти аҳолисига анча қулайликларни яратади. Ҳозирги вақтда фойдаланиб келинаётган “пантон” кўприк хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Ҳар куни кўплаб ҳаракатланувчилар ушбу кўприк орқали ўтишади. Дарёда сув кўпайса ёки камайса, пайвандланган жойлари бузилса, кўприк ишида узилишлар содир бўлади. Аҳоли кўприкнинг ишлаб кетишини соатлаб кутиб ўтиришига тўғри келади, баҳорда муз эриганда кўприкдан фойдаланиш бир неча кунга тўхтаб қолади. Аҳоли учун йўлкира ҳаққи ҳам ошиб кетади. Кўприк фаолияти учун ишчилар, таъмирлаш ишлари учун ҳам анча маблағ сарфланиб ...
Муаллиф: TADJIBAYEV AKBAR BAXTIYAROVICH 4623
  • 33 Изоҳлар
  • 1277 Овоз берилган
Қадимий шаҳарлардаги туристик объектларни ўзаро “дор йўли” (канатка) билан боғлаш ҳақида
Туризм мамлакатимизда жадал ривожланиб бораётган соҳалардан бири ҳисобланади. Президентимизнинг ташаббуслари билан бу соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор. Туристик маконларнинг жозибадорлигини ошириш учун инфратузилмалар ҳам ажойиб бўлиши керак. Ҳозирги кунда жаҳоннинг турли жойларида шаҳарларни тепадан томоша қилиш имконини берадиган дор йўллари (канатнқе дороги) мавжуд. Бу туристлар оқимини яна ҳам оширишга хизмат қилади. Қолаверса, кексаларимиз ҳам зиёратга келса, машинадан тушиб то зиёратгоҳларга келгунча чарчаб қолаётганини кўп кузатганмиз. Дор йўли ҳам бир транспорт кабидир. Ундан фойдаланиш кўпгина енгилликларни ва ажойиб таассуротларни олиб келади.
Муаллиф: SATTAROV ISROIL XAMRAYEVICH 409
  • 8 Изоҳлар
  • 222 Овоз берилган
Тиббиёт муассасаларида беморлар учун дори воситаларинининг рецептини махсус бланкаларга ёзиш ҳақида
Ҳозирги кунда юртимизда барча соҳаларда туб ўзгаришлар бўлмоқда, давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш тизимига катта эътибор қаратилиб, ривожлантириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Лекин, соҳада айрим камчиликлар сақланиб қолмоқда. Бу камчиликлардан бири беморларга дорилар рецептини шифокорлар томонидан жуда ҳам ноаниқ ва тушунарсиз тарзда ёзилишидир. Шифокорларнинг бу масалага совуққонлик билан қараши, масъулиятсизлиги оқибатида баъзи ҳолларда дори воситасини харид қилиш ва қўллашда кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари рецептини бериш тартиби ишлаб чиқилган, лекин бу тартибга етарлича амал қилинмаяпти. Берилган рецептларнинг тасдиқланмай, тушунарсиз тарзда ифодаланиши фуқаролар саломатлигига жавобгарлик ҳиссининг ...
Муаллиф: G‘ANIYEV JAKBARALI G‘OFURJON-O‘G‘LI 677
  • 8 Изоҳлар
  • 386 Овоз берилган
Қишлоқ хўжалиги транспортларининг ёритиш чироқлари созлигини таъминлаш ҳақида
Бугунги кунда вилоят ва туманларимизда қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган техникалар, хусусан, трактор ва комбайнларнинг ҳаракати билан боғлиқ муаммолар талайгина. Яъни, айрим тиркамали тракторлар (тележка)нинг махсус чироқларининг умуман носозлиги тунги вақтларда хавф-хатарларни юзага келтирмоқда. Бу ҳолат, айниқса, ғалла ва пахта йиғим-терими мавсумида кўпаяди. Ҳеч қандай чироқ ёки стоп белгилари билан жиҳозланмаган тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникалари сабабли пиёдаларга ва бошқа транспорт воситаларига тунги вақтда хавф туғдиради.
Муаллиф: XUDAYBERDIYEV BOBIR AKTAMOVICH 464
  • 2 Изоҳлар
  • 346 Овоз берилган
Янги турар-жойларга навбатларнинг шаффофлигини таъминлаш ҳақида
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини янада ошишига хизмат қилмоқда. Ислоҳот ва ўзгаришлар қилиниши лозим бўлган яна бир масала, бу ҳам бўлса уй-жойга навбатларнинг шаффофлиги билан боғлиқ масаладир. Ҳозирги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида ёш оилалар, аҳолининг турли қатламлари учун янги турар-жой комплекслари барпо этилмоқда. Ана ўша уй-жойларга навбатларнинг шаффофлиги таъминланмаган. Натижада навбатларнинг сунъий ўзгариши, ортиқча оворагарчиликлар, ҳокимият биноларига қатнаб асабийлашиш каби ҳолатлар барчанинг дилини ҳира қилмоқда.
Муаллиф: KO‘MAKOV ALBERT G‘AFUROVICH 453
  • 12 Изоҳлар
  • 501 Овоз берилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг