Ўзбекистонда илк марта “Фуқаролар учун бюджет—2018” нашри чиқарилади

Одатда, “давлат бюджети тасдиқланди”, деган атамага кўп дуч келамиз. Лекин уни кўпчилик, яъни оддий фуқаролар тушуниб етавермайди. Чунки унда келтирилган рақамлар батафсил маълумот олиш мушкул.

 

 

Шу боис жорий йилдан бошлаб мамлакатимизда “Фуқаролар учун бюджет — 2018” нашри чоп этиладиган бўлди. Бундан кўзланган асосий мақсад фуқароларни бюджет тизими, 2018 йилга мўлжалланган давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини шакллантириш ва уларнинг параметрлари ҳақида кенг хабардор қилишдир.

Шу билан бирга, мазкур нашр бюджет сиёсати мақсадлари ва устуворликларини яхшироқ тушунишга қаратилган бўлиб, фуқароларни бюджетни муҳокама қилиш ва унинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш жараёнига жалб қилишга ёрдам беради.

“Фуқаролар учун бюджет—2018” нашри яқин кунларда расман тақдим этилади.

Ушбу нашр Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида тайёрланган.

| 339 22.06.2018



×
Портал харитаси
Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда!
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг