- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 7750
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 6621
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 6220
- Тўйлар борасида қатъий нормалар ўрнатилмайдиган бўлди 5929
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 5087
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида 5067
- Қайта кўриб чиқилган солиқ ставкаларида қандай ўзгаришлар бўлади? 5012
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 4972
- Мақоми ошган ўқитувчи — таълим сифатининг индикатори 4850
- “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида 4664

Самарқанд туманида Президент Шавкат Мирзиёев вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, фермер ва тадбиркорлар билан учрашди.
Давлатимиз раҳбари мазкур вилоятга сафардан асосий мақсад туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик ва қайта ишлашни кенгайтириш эканини таъкидлади. Хусусан, Самарқанд шаҳрини «туристик хаб»га айлантириш зарурлигини айтиб, Бош вазир ўринбосари ва вилоят ҳокимига шу юзасидан кўрсатмалар берди.
Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 23 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган тизим асосида ишлаб, муҳитни ўзгартириш, тадбиркорларга ҳамма шароитни яратиб бериш зарурлиги қайд этилди.
Президент ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари билан суҳбатлашиб, ҳар бир туман иқтисодиётини алоҳида муҳокама қилди. Уларнинг таклифларини амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.