Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Маълумки, бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Парламент назоратини самарали амалга ошириш, айниқса, жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган масалаларни мутасадди раҳбарлар олдига қўйишда «Ҳукумат соати» институтидан кенг фойдаланиб келинмоқда.

Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Депутатларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволи юзасидан олиб борган ўрганишлари ҳамда фуқаролардан келаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, сиёсий партияларнинг қуйи палатадаги фракциялари таклифларига кўра «Ҳукумат соати»га киритилган саволларга вазирлар ҳамда давлат қўмитаси раиси ва уларнинг ўринбосарлари жавоб бериб келмоқдалар.

Депутатларнинг ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларидаги фаолиятлари давомида сайловчилар томонидан кўтарилган масалалардан бири бу автомобиль йўлларининг ҳолати бўлди.

Шу муносабат билан Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган бўлиб, унга “Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг ҳамда шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоқларининг бугунги ҳолати, уларни яхшилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала киритилди. Ушбу масала бўйича депутатларга ахборот ва уларнинг саволларига атрофлича жавоб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси таклиф этилди.    

| 3458 27.03.2019



×
Портал харитаси