- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 4896
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 4208
- Тўйлар борасида қатъий нормалар ўрнатилмайдиган бўлди 3761
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 3645
- Қайта кўриб чиқилган солиқ ставкаларида қандай ўзгаришлар бўлади? 3037
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 2992
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида 2922
- Мақоми ошган ўқитувчи — таълим сифатининг индикатори 2768
- “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида 2768
- 2020 йилдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизмати авиация техникаси билан таъминланади 2491

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.
Янги партиянинг асосий мақсади барқарор ривожланишга, экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий ресурсларни сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишга қаратилган.
Шу муносабат билан, Адлия вазирлигида Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда партия Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раисига партия давлат рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим қилинди.
Маълумот учун: дунёда экология йўналишидаги қарийб 100 та сиёсий партия фаолият юритади. Одатда “яшиллар” номи билан юритилувчи бу партиялар, парламент орқали экология соҳасидаги давлат сиёсати ғояларини илгари суради.