Самарқандда барча туман ҳоким ўринбосарларига автомашина берилди

Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги ходимлари жорий йилда 129 минг 508 тонна пахта, 305 минг тоннадан ортиқ бошоқли дон, 2 минг 241 тонна пилла хомашёси, 492 минг 300 тонна картошка, 1,5 миллион тонна полиз-сабзавот, 771,5 минг тонна мева ва узум етиштирди. 

Самарқандда барча туман ҳоким ўринбосарларига автомашина берилди

Ҳозирда вилоятда 20 мингдан ортиқ фермер хўжалиги фаолият юритаётир. Президентимизнинг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижроси билан 3 минг 449 та фермер хўжалиги кўп тармоқлига айлантирилди. 

index.jpeg 

Жумладан, 615 фермер хўжалигида 3 минг 739 гектар майдонда боғ ва токзорлар барпо этилди. Кўчатчилик, иссиқхона, қўй ва қорамол, эчкичилик, йилқичилик, қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларида 464 та хўжаликка 180 гектар ер майдони ажратилиб, 11,4 минг бош йирик ва майда шохли қорамоллар парвариши йўлга қўйилди ва 8 минг 300 га яқин янги иш ўринлари яратилди. Бунинг учун вилоят бўйича 244,9 миллиард сўм маблағ сарфланиб, 3 минг 212 та лойиҳа амалга оширилди. 

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги соҳалари илғорлари, вилоят, туман, шаҳар секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

indexhj.jpeg 

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табригини Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов ўқиб эшиттирди. 

Шундан сўнг давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 8 декабрда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра, давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган беш нафар самарқандлик соҳа ходимларига давлат мукофотлари тантанали топширилди. 

Маросимда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларидан бир гуруҳига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони, республика сув хўжалиги вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари берилди. Туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига эса янги хизмат машиналари топширилди. 

indexnh.jpeg 

– Президентимиз фармони билан юксак давлат мукофотига сазовор бўлганимдан чексиз қувонч ва ҳаяжондаман, – дейди “ Нарпайдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси экскаватор машинисти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор Холбек Хўжаев. – Бу унвон озгина меҳнатимнинг улкан эътирофи, бутун жамоамиз меҳнатига берилган баҳодир. Қирқ йилдан буён шу касб билан шуғулланиб келаман. Илгари зовурларни оддий экскаваторда ковлардик. Ҳозирда Хитойнинг замонавий экскаваторини бошқаряпман. Техника баракали ишлаш учун барча қулайликларга эга, муҳими, унумдор. 

Байрам тадбирлари доирасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ўтказилди. 

indexu.jpeg 

vgy.jpeg

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат​), ЎзА

| 3898 09.12.2018



×
Портал харитаси