2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиаллари асосий мактабга айлантирилади ​​​​​​​

Бу ҳақда 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.

Президентимиз белгиланган мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, марказлашган инвестиция маблағлари ҳисобидан уларни жиҳозлаш кераклигини таъкидлади.

Ҳудудлар талабидан келиб чиқиб, лицей ва коллежларнинг бўшаган биносини жорий йил охирига қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш, 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш, мактаб автобуслари билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

| 31 03.11.2018



×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг