2020 йилдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизмати авиация техникаси билан таъминланади

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юртимизда тез тиббий ёрдам хизматини янада ислоҳ қилишда катта аҳамиятга эга.

Картинки по запросу tez tibbiy yordam

Ҳужжатга асосан, соҳада мутлақо янги тизим қўлланилади. Хусусан, қарор билан тасдиқланган алоҳида чора-тадбирлар дастурига кўра, республика тез тиббий ёрдам тизими моддий-техника базасини такомиллаштириш, замонавий реанимобиллар билан таъминлаш, уларни зарур тиббий техника воситалари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

Чунончи, 2019 йилгача 75 млрд. сўм эвазига “С” классидаги 75 та реанимобиль, 2021 йилгача босқичма-босқич 450 млрд. сўм маблағга “В” классидаги 350 та шошилинч тиббий ёрдам машиналари сотиб олинади.

Шунингдек, 2019 — 2021 йилларда Тиббий техника ва жиҳозлар, GPS-трекерлар ва планшетлар, ҳар бир машина учун видеорегистраторлар ҳам харид қилинади.

Умуман, соҳа ривожига уч йил давомида 604,2 млрд. сўм йўналтирилади. Шу билан бирга, 2020 йилдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизмати авиация техникаси билан ҳам таъминланади.

| 5117 18.10.2018



×
Портал харитаси