ЕТТБ Ўзбекистондаги фаолияти учун янги стратегияни тасдиқлади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Директорлар Кенгаши кейинги беш йил мобайнида Банкнинг Ўзбекистондаги устувор вазифаларини белгиловчи янги стратегияни тасдиқлади. Ушбу стратегия яқин йилларда мамлакатнинг сиёсий ва макроиқтисодий муҳитида юз берган ўзгаришларни ўзида акс этиб, очиқ, интеграл ва экспортга асосланган иқтисодиётни яратишга йўналтирилган.

 

 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Директорлар Кенгаши кейинги беш йил мобайнида Банкнинг Ўзбекистондаги устувор вазифаларини белгиловчи янги стратегияни тасдиқлади. Ушбу стратегия яқин йилларда мамлакатнинг сиёсий ва макроиқтисодий муҳитида юз берган ўзгаришларни ўзида акс этиб, очиқ, интеграл ва экспортга асосланган иқтисодиётни яратишга йўналтирилган.

2016 йил охирида ҳукумат томонидан илғор сурилган очиқ ва интеграллашган бозор иқтисодиёти модельига ўтиш, халқаро муносабатларни такомиллаштириш, қонун устуворлиги ва суд мустақиллигини кучайтириш ва валюта бозорини либераллаштиришга йўналтирилган катта ислоҳотлар Банкнинг мамлакат билан ҳамкорлик қилишнинг янги босқичига туртки берди. Ўзбекистон ҳукумати устувор вазифалар сифатида иқтисодиётда давлат улушини камайтириш, қулай бизнес муҳитини яратиш ва бевосита хорижий инвестицияларни жалб этишни белгилаб олган.

ЕТТБнинг Ўзбекистон учун янги стратегияси мамлакатнинг демократик институтларини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамиятининг рольини ошириш, оммавий ахборот воситаларига кўпроқ эркинлик бериш ва аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш зарурлигини эътироф этади. Банк шунингдек, мажбурий ва болалар меҳнатини бартараф этишда эришилаётган ютуқларни пахтачилик саноати каби тармоқларда мониторинг қилишни давом эттиради.

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги фаолияти учун стратегик устувор йўналишлар қуйидаги уч устунга асосланади:

Рақобатбардошликни хусусий сектор рольини кучайтириш орқали ошириш: Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун ЕТТБ молиявий ва консалтинг ресурсларини сафарбар қилади. Банк маҳаллий капитал бозорларини ривожлантириш ва маҳаллий молиявий институтларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шунингдек, танланган давлат корхоналарига хусусийлаштириш жараёнидан олдинги кўмак тақдим этилади ва Ўзбекистонда қулай инвестиция муҳитини яратиш йўллари кўриб чиқилади.

Яшил энергияни тарғиб қилиш ва ресурслардан самарали фойдаланиш:

ЕТТБ шаҳар ва миллий инфратузилма тармоқлари учун барқарор ечимларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. Банк углерод зичлигини камайтирувчи яшил инвестицияларни тарғиб этишда кўмаклашади ва мамлакатнинг қайта тикланувчи энергия салоҳиятини очиш ҳамда бу соҳани ноу-ҳау билан таъминлаш учун ўз ресурсларини йўналтиради. Энергия хавфсизлиги, хусусан, энергия ишлаб чиқариш, узатиш ва тарқатишнинг самарали ҳамда барқарор таъминланишига алоҳида эътибор қаратилади. Банк ураннинг атроф-муҳитга таъсири борасида ўз тажрибасидан фойдаланади.

Минтақавий ва халқаро ҳамкорлик, шунингдек интеграцияни оширишда кўмаклашиш:

ЕТТБ бошқа халқаро молиявий институтлар билан биргаликда мамлакатнинг транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, унинг тижоратлашуви ва минтақавий тармоқларга уланишини рағбатлантириш бўйича ишларни давом эттиради. Шунингдек, хусусий бизнесни ушбу соҳага жалб қилиниши рағбатлантирилади. ЕТТБ энергетика соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни, жумладан, энергия тармоқларининг ривожланишини қўллаб-қувватлайди. Банкнинг Савдони ривожлантириш дастури (Trade Facilitation Programme) Ўзбекистондаги бизнес ва молиявий муассасаларнинг ресурсларини экспорт йўналишида сафарбар қилинишида ёрдам беради. Банк мамлакатнинг маданий мероси билан боғлиқ имкониятларни яратиш ва бу йўналишда қилинаётган инвестицияларни тегишли инфратузилмани такомиллаштириш ва туризм салоҳиятини ошириш мақсадида қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, ЕТТБ 1992-2010 йиллар давомида Ўзбекистонда жами 54 лойиҳага 894 миллион евро сармоя киритган. 2010 йилдан 2017 йил якунига қадар Банк 153 миллион евро миқдорида дастлабки олтита янги келишувларни имзолади.

| 3589 04.10.2018



×
Портал харитаси