Олий Мажлис Сенатида АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни АҚШнинг диний эркинлик соҳасидаги алоҳида топшириқлар бўйича элчиси С.Браунбэк раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Сенат Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев ҳамда республикамизга эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасидаги вазият билан танишиш ва ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ташриф буюрган АҚШнинг диний эркинлик соҳасидаги алоҳида топшириқлар бўйича элчиси С.Браунбэк раҳбарлигидаги делегация аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида диний бағрикенгликни таъминлаш, эътиқод эркинлиги ва диний фаолият учун шарт-шароитлар яратиш борасида Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси ҳақида фикр алмашилди. Томонлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида, айниқса эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида ютуқларга эришилганини, шунингдек мамлакатимиз раҳбариятининг бу йўналишда ислоҳотларни давом эттиришга содиқлигини қайд этди.

Суҳбат чоғида таъкидланганидек, жорий йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг АҚШга тарихий расмий ташрифидан  сўнг Вашингтонда дин эркинлиги масалалари бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтди. Диний бағрикенгликни таъминлаш масаласида Ўзбекистон ва АҚШ тажрибасига бағишланган халқаро давра суҳбатининг Тошкентда ўтказилиши – бошланган икки томонлама мулоқотнинг мантиқий давомидир.

Делегация аъзолари Ўзбекистонда бу соҳада юз бераётган туб ўзгаришларга, шу жумладан эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чора-тадбирларга юқори баҳо берди, шунингдек диний эркинликни таъминлаш масалалари бўйича АҚШ томони билан амалий мулоқот йўлга қўйилганлигини қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
Ахборот хизмати

 

| 3813 19.09.2018



×
Портал харитаси