- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 7513
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 6411
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 6022
- Тўйлар борасида қатъий нормалар ўрнатилмайдиган бўлди 5707
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 4908
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида 4864
- Қайта кўриб чиқилган солиқ ставкаларида қандай ўзгаришлар бўлади? 4811
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 4714
- Мақоми ошган ўқитувчи — таълим сифатининг индикатори 4646
- “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида 4462

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда. Ўзбекистон ҳам 53 давлатни бирлаштирган Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг аъзоси ҳисобланади.
Сессия жорий йилнинг 17 сентябрь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида ўз ишини бошлади. Унинг доирасида инсон соғлиги билан боғлиқ қатор муҳим масалалар, хусусан, 2018 йилда Европада соғлиқни сақлаш ҳолати, тиббиётни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш, минтақанинг барқарор ривожланиши учун инсон саломатлигини яхшилашга доир кўплаб йўналишлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси 20 сентябрьга қадар давом этади.