Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.

Президент Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 24 август куни Туркманбоши шаҳрига жўнаб кетди.

Давлатимиз  раҳбари у ерда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.
 

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 24 август куни Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди. 

Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Э.Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президентимиз бугун Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади. Саммитда Орол денгизи ҳавзасининг экологик аҳволини яхшилашда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказади.


2018 йил 24 август куни Туркманбоши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов учрашув ўтказди.

Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбарини Туркманистонга ташрифи билан қутлаб, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг таъсисчи мамлакатлари саммити ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама ҳамкорликни муҳокама қилиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислигини юқори баҳолаб, Ўзбекистон билан Туркманистоннинг бу борадаги лойиҳалари ва ташаббуслари бир-бирини тўлдиришини қайд этди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Туркманистон Президентининг жорий йил апрель ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи кўп қиррали алоқаларга янги суръат бахш этиб, уни амалий мазмун билан бойитгани таъкидланди.

Мулоқотда аввал эришилган келишувлар ижросига эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.


 


| 3719 24.08.2018



×
Портал харитаси