Ўзбекистонда йил бошидан буён салкам 30 мингта янги корхона ташкил этилди

2018 йилнинг январь-июнь ойида Республикада 29,4 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 мингтага кўпдир, дейилади Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.

2018 йилнинг январь-июнь ойида Республикада 29,4 мингтага яқин корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 мингтага кўпдир, дейилади Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.

​Шунингдек, фаолияти тугатилган корхона ва ташкилотларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,5%га камайган ҳамда уларнинг сони 8,6 мингтани ташкил этганлигини кузатиш мумкин Бунинг натижасида жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 20,7 мингта (7,3 %) га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 306,2 мингтани ташкил этган.

Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Тошкент шаҳрида (21,2 %), Тошкент (9,6%), Фарғона (8,9 %) ва Андижон (8,6 %) вилоятларида кузатилмоқда.

2018 йил январь-июнь ҳолатига 29385 та корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бу эса 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 17,5 % га кўпдир. Энг кўп янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида (6391 та), Тошкент (2879 та), Фарғона (2376 та) ва Самарқанд вилоятларида (2403 та) ташкил этилган. Энг кам Сирдарё (798 та), Хоразм (1110 та) ҳамда Навоий (1155 та) вилоятларида ташкил этилган.

Агар иқтисодий фаолият турлари кесимида кўрсак энг кўпи савдода (6026 та), саноатда (5753 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (3230 та) ва қурилишда (3348 та) соҳаларида ташкил этилган. Энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (663 та), ахборот ва алоқада (669 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (1015 та) ташкил этилганлиги кузатилмоқда.

| 3784 13.07.2018



×
Портал харитаси