“Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилади

Куни кеча Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ипак йўли” туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, юртимизда илк бор туризм халқаро университети ташкил этилади.

“Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилади

Университетда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб халқаро туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими қўлланилади.

Университетда ўқиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади, бакалавриатда Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда иккита чет тили: биринчиси – инглиз (француз, немис) тили, иккинчиси – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг расмий тилларидан (рус, хитой) бири ўқитилади;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги диплом берилади.

2018/2019 ўқув йилида Университет бакалавриатига қабул қилиш квотаси 4-иловага мувофиқ таълим йўналишлари юзасидан, қонун ҳужжатларига мувофиқ оширилган контракт ставкалари бўйича қўшимча қабул қилиш имконияти билан, 125 киши, жумладан, давлат грантларига кўра 42 киши этиб белгиланди.

 

| 250 29.06.2018



×
Портал харитаси
Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда!
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг