Янгиликлар
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги тизим жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 
24.07.2019 3650
Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
24.07.2019 2971
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди
2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида кўриб чиқилган бир қатор қонун лойиҳалари сиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишларида ҳам дастлабки тарзда қизғин муҳокама қилинган эди.  
22.07.2019 2852
Ўзбекистон ЕХҲТ ПА Ипак йўлини қўллаб-қувватлаш гуруҳига қўшилди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент Ассамблеясининг Люксембургда бўлиб ўтаёган ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида барқарор ривожланишга кўмаклашиш ва бу йўналишда парламентлар ролини ошириш масалаларига бағишланган 28-йиллик сессияси ишида иштирок этмоқда.
06.07.2019 3001
Ҳукумат парламент сўровига қандай жавоб берди?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётига доир бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.
04.07.2019 2897
Шавкат Мирзиёев автомобиль йўллари сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди
Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳудудида қурилган янги автомобиль йўлини бориб кўрди.
29.06.2019 2976
Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази энг замонавий, мамлакатимиз учун базавий бўлади
Яшнобод туманида Жанубий Кореянинг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик фонди билан биргаликда барпо этилаётган ушбу марказ 4 қаватли 4 та блокдан иборат бўлади. Унга 42 миллион долларликдан зиёд энг замонавий ускуналар ўрнатилади. Бу болалар касалликларига 100 фоиз диагностика қўйиш ва даволаш имконини беради. 
28.06.2019 3247
Маҳкумларга пенсия тўлаш масаласи муҳокама марказида бўлди
Жорий йилнинг 24 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Жиноят-ижроия қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
24.06.2019 2861
Пальма ёғи ортидаги муаммо: депутатлар нимадан хавотирда?
Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил 13 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
23.06.2019 3053
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари давр талабига жавоб берадими?
2019 йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида бизнес субъектларини жойлаштириш, уларга имтиёз ва преференциялар беришни ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича тегишли қонунчилик нормаларининг ижросини Навоий ва Тошкент вилоятлари мисолида ўрганиш якуни бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
21.06.2019 3741
ШҲТнинг Бишкек саммитида Ўзбекистон илгари сурган ташаббусларни амалга оширишда депутатларнинг иштироки қандай бўлади?
2019 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ШҲТнинг Бишкек саммити якунлари парламент нигоҳида» мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
20.06.2019 3073
Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини депутатлар қандай баҳолади?
2019 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.
20.06.2019 2883
Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 
10.06.2019 3042
Ҳудудларда саноатни ривожлантириш ва инвестиция фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
07.06.2019 3027
Ўзбекистон – Қирғизистон парламентлараро комиссиясининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди
Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.
06.06.2019 3019
“Реклама тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси тайёрланди
Парламент қуйи палатасида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси  ҳамкорликда “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
06.06.2019 3373
Президент Тошкент вилоятидаги аҳволни танқид қилди
Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти фаоллари, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари, республика идоралари мутасаддилари иштирокида йиғилиш бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев вилоят иқтисодиёти, туманлардаги аҳволни танқид қилди. 
03.06.2019 2856
Тошкент вилояти учун 784 та инвестиция лойиҳасидан иборат янги дастур шакллантирилган
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди. 
03.06.2019 2862
×
Портал харитаси