Янгиликлар
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси матбуот анжумани ўтказди
Анжуманда “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни давлат назорат органлари томонидан ижро этилишини ўрганиш давомида қатор муаммолар аниқланди. Бу 20 йил аввал қабул қилинган мазкур қонун ҳужжати замон талабларига жавоб бермайди деган хулосага келиш учун асос бўлиб хизмат қилди. Мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
03.08.2018 3919
Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни мамлакатимизга ташриф буюрган Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабартини қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлаб, Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик юксак суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
02.08.2018 3815
Мудофаа доктринаси: депутатлар унинг ижросини муҳокама қилди
​​​​​​​Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринасининг ижроси, Президентимиз томонидан Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида белгилаб берилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиш жараёни Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси эшитувида муҳокама этилди.
30.07.2018 3832
30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни
Ўзбекистонда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар оқибатларига қараб ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланишига олиб келиши мумкин.
30.07.2018 4637
Мажлисда баҳс бўлди, якуни қандай?
Парламент қуйи палатасининг 27 июль куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг «Ўзбекистон Республикасида атроф муҳит муҳофазаси бўйича дастурларнинг ижро этилиш ҳолати тўғрисида»ги ахборотини эшитдилар.
27.07.2018 4165
Ўзбекистон делегацияси Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Диний эътиқод эркинлигига кўмаклашиш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этди
​​​​​​​2018 йилнинг 24-26 июль кунлари АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси делегацияси Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Диний эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этди.
27.07.2018 3939
Бино ва иншоотларни қуришда жамоатчилик фикрига таянилади
Депутатлар муҳокама қилинаётган қонун лойиҳасининг долзарблигини таъкидлаб, унинг шаҳарсозлик фаолияти очиқлигини таъминлашга хизмат қилишини қайд этдилар. Тақдим этилган қонун лойиҳасида жамоатчилик муҳокамасини ташкил этишнинг тартиби, мазкур соҳадаги жамоатчилик экспертизаси институтининг тартибга солиниши ва жамоатчилик экспертизаси натижаларининг қайд этилиши, муқобил лойиҳа институти киритилиши, шаҳарсозлик фаолияти бўйича расмий ахборот берилиши тартиби ҳамда шаҳарсозлик, лойиҳалаш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарорларни қабул қилиш тартибини аниқлаш масалалари ўз аксини топган.
26.07.2018 3989
Ўзбекистон аҳолисини энг кўп қийнаб келаётган ташкилотлар қайси?
Аҳоли қайси ташкилотлардан, тизимлардан кўпроқ норози эканлиги улардан келаётган шикоят ва аризалар оқимидан ҳам билиш мумкин. 
25.07.2018 3833
Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
25.07.2018 4136
Дунёда саноқли, Марказий Осиёда ягона лойиҳа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сергели туманида амалга оширилаётган метро қурилиши билан танишди.
21.07.2018 3810
Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
21.07.2018 3750
Оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида жорий йил 20 июль куни ўтказилган “Оилавий тадбирлардаги меъёр: муаммо ва ечим” мавзусидаги давра суҳбатида ана шундай иллатларнинг олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
20.07.2018 3769
Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ​​​​​​​фармони
20.07.2018 3764
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди
2018 йил 19 июль куни парламент қуйи палатасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмиталари билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди. 
20.07.2018 3907
Олий Мажлис қуйи палатасининг айрим қўмиталари таркиби ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида парламент қуйи палатасининг айрим қўмиталари таркибига ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақдаги қарор депутатлар томонидан 2018 йил 14 июлда қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ:
18.07.2018 3913
Иқтисодчи эксперт Адҳам ШОДМОНОВ: “Солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар — валютани либераллаштиришга доир сентябрь ислоҳотидан кейинги яна бир тарихий қадамдир”
Президентимиз томонидан 2018 йил 29 июнь куни «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармони кенг оммага тақдим этилишдан олдин очиқ-ошкора муҳокама қилингани кўпчиликнинг бу борадаги билимларини бойитди десак, муболаға бўлмайди. 
17.07.2018 3837
​“Ақлли қонунлар”. Улар қандай қонунлар? 
Тошкент шаҳрида “Сиёсий тизимни демократлаштириш ва модернизация қилиш шароитларида қонун ижодкорлиги ҳамда парламент назорати: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида халқаро анжуман ўз ишини бошлади. 
17.07.2018 3872
Ер участкаларини 50 йилгача узоқ муддатли ижарага бериш тартиби жорий этилмоқда
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишда қонунийлик ва аниқликни таъминлаш мақсадида, лойиҳада ер участкаларини олиб қўйишнинг аниқ ҳолатлари белгиланмоқда.
17.07.2018 3998
×
Портал харитаси