Оммабоп янгиликлар
- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 8084
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 6931
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 6544
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 5476
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 5381
Янгиликлар

Президент топшириғи: Ўзбекистонда транспорт хизмати кўрсатишда янги тизим жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни автомобиль транспорти соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Пойтахтнинг Сергели туманини ривожлантириш масалалари диққат марказида
2018 йил 28 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Қонун лойиҳалари ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштирилишини кўзлайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 27 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Қонунчилик палатасига киритилган «Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатларнинг қизғин баҳс-мунозарасига сабаб бўлди.

Депутатлар Давлат бюджетининг 2018 йил I ярим йиллигидаги ижросини кўриб чиқдилар
Жорий йилнинг 27 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил I ярим йилликдаги ижроси якунларини кўриб чиқдилар.

Нукусда давлат байроқлари юксакда ҳилпирай бошлади
Жорий йилнинг 25 август куни Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номли Қорақалпоғистон давлат санъат музейи олдида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроқларини ўрнатишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
2018 йил 25 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш – устувор вазифа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 21 август куни Европа халқ партиясининг Германия делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Аҳолининг соғлом овқатланиши юзасидан вазир ўринбосари ахборот берди
Бугунги кунда сайёрамизда 2 миллиард инсон (26 фоизи) темир моддаси ва А витамини каби одам организми учун ўта зарур бўлган органик микроэлементларни талаб даражасида тановвул қилмайди. Шу туфайли аксарият болаларнинг ўсиши ва ривожланиши ортда қолмоқда, улар сурункали тинка қуришидан азият чекмоқда. Буларнинг асосий сабаби соғлом овқатланиш ва турмуш тарзидаги камчиликлардир.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш режаси белгиланди, масъуллар бириктирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни мамлакатимиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» байрам кунларида маҳаллий рейсларга чегирмалар жорий қилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун чегирмалар тақдим этади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Фуқаролар манфаати, юрт ривожини таъминлашга доир қонун лойиҳалари депутатлар муҳокамасида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаснинг 7 август куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган ислоҳотларнинг қонуний асосларини яратишга қаратилган, фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги манфаатларини таъминлашга доир бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди
Жорий йилнинг 7 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар бирлашмаларининг таклифига биноан мазкур дастурнинг жойлардаги ижроси тўғрисидаги масала бўйича депутатларга ахборот бериш ва уларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари таклиф этилди.

Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг матбуот анжумани
Жорий йилнинг 7 август куни Миллий матбуот-марказида Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг 2018 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолиятига ва келгусидаги устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси матбуот анжумани ўтказди
Анжуманда “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни давлат назорат органлари томонидан ижро этилишини ўрганиш давомида қатор муаммолар аниқланди. Бу 20 йил аввал қабул қилинган мазкур қонун ҳужжати замон талабларига жавоб бермайди деган хулосага келиш учун асос бўлиб хизмат қилди. Мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.