Кўп бериладиган саволлар

– Улар қўллаб-қувватланмаган деб ҳисобланади ва “Mening fikrim” веб-портали архивига жойлаштирилади.

– Мурожаат давлат тили ва бошқа тилларда берилиши мумкин.

– Қуйидаги масалалар мурожаатнинг предмети бўлиши мумкин эмас ва улар модератор томонидан кўриб чиқилмайди:

Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш тўғрисидаги; 

мавжуд конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъватлар;

жамиятнинг ахлоқий қадриятларига путур етказадиган, фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини поймол қиладиган;

уруш, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилиш, элатлараро, ирқий, диний адоват, экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмни қўзғатиш тўғрисидаги;

террорчилик ҳаракатларини содир этишга, қонунга мувофиқ жиноий ва ўзга жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга даъват қилиш тўғрисидаги;

гиёҳванд моддалар, психотроп воситалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш тўғрисидаги;

порнографик руҳдаги ахборотни тарғиб қилиш тўғрисидаги;

реклама йўсинидаги маълумотларни илгари сурадиган;

давлат, тижорат сирига ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга эга бўлган;

жамоат тартибини, аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга доир фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги;

ваколатли давлат органи ваколатларига кирмайдиган;

суд ваколатига кирадиган;

мансабдор шахсларни тайинлаш (сайлаш) ва озод қилиш билан боғлиқ бўлган;

шахсий эҳтиёж ёки шикоятдан иборат бўлган;

туҳмат ёки бўҳтондан иборат бўлган;

мурожаат қилинган вақтда шу мавзуда веб-порталда овоз бериш жараёни бошланган;

аввал ваколатли давлат органлари томонидан кўриб чиқилган ва бир йиллик муддат тугамаган;

ваколатли давлат органига аниқ талабларни назарда тутмайдиган;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилиши тўғрисидаги.

– Ваколатли давлат органининг мурожаатни кўриб чиқишга бағишланган мажлисига мурожаат ташаббускорлари таклиф этилиши мумкин.

– Мурожаат кўриб чиқилаётганда мурожаат ташаббускорининг розилигисиз унинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинишига йўл қўйилмайди. Мурожаат ташаббускори тўғрисидаги, мурожаатга тааллуқли бўлмаган маълумотларни аниқлаштиришга йўл қўйилмайди.
Мурожаат ташаббускорини, унинг оила аъзоларини мурожаат берилиши муносабати билан таъқиб этиш таъқиқланади.

Умумий овоз бериши мурожаат “Mening fikrim” веб-порталида эълон қилинган кундан бошлаб 90 кун давомида ўтказилади.

×
Портал харитаси