Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Пойтахтимиз марказида юртимизнинг улкан байроғини ўрнатиш ҳақида
Описание предложения
Бир миллатни миллат қиладиган, унинг қаддини ростлайдиган, орияти юксаклигини исботлайдиган рамз бу – байроқдир. Байроғимиз ҳар бир ҳилпираганида гўёки Ўзбекнинг орини мадҳ этади. Бу орият бизга буюк аждодларимиздан қолган. Шу сабабдан Тошкент шаҳрининг марказида баланд байроқни ўрнатиш зарур. Токай бу байроғимиз шаҳарнинг исталган бурчагидан кўриниб турсин, ташриф буюрган туристларни ҳайратга солсин. Байроғимизни кўрган ҳар бир ёш ватанпарварлик руҳини ҳис этсин, у билан ғурурлансин, фахрлансин. Жажжи фарзандларимиз ёшлигидан Ватанимиз байроғига ўзгача меҳр билан улғайсин. Мазкур таклифнинг амалга оширилиши халқимиз ғурури ва ифтихорини янада ошириб, уни янада баҳамжиҳат ва аҳил бўлиб яшашга ундаши шубҳасиз.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳрининг марказида юртимизнинг улкан байроғини ўрнатишни таклиф қиламиз.
5698
Комментарии (15)
OBIDOV ABRORXON ABDULLO O‘G‘LI
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH maddohlarni aniqlash uchun taklifingiz juda o'rinli. Jamiyatimizning 70% qismini maddohlar, 20% qismini befarqlar va atigi 10% qismini haqiqiy mehnat qiladigan odamlar tashkil qiladi. Bayroq 375 metrli teleminoraga o'rnatilgan. Shu yetarli emasmi?
4 Июль 2018, 12:07
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Ўрнатишсин, факат бу байроқ учун кетадиган маблағ ва бу байроқ учун банд килинадиган ер майдони солиғини, байроқ ва байроқолди инфраструктурасини соз ҳолда сақлаб туриш учун кетадиган сарф-харажатларни тўлиғича шу таклифни қўллаб-қувватлаганлар зимасига қўйиш керак. (Бу таклиф учун овоз берганлар рўйхати модераторга кўринади!) Шунда ҳақиқий ватанпарварлар билан "сохта маддоҳлар"ни билиниб олинарди.
2 Июль 2018, 18:36
TOLIBOV FAYZULLO SAYFULLAYEVICH
Мамлакатимизда барча иқтисодий-ижтимоий муаммоларни ҳал қилиб бўлдик-да! Энди фақат байроқ ўрнатсак, бошқа ҳеч қандай масала қолмайди-да. Шундайми? Ватанпарварлик тушунчаси бундай тор маънода эмас балким янада кенгроқ талқин этилиши керак. Инсонларга янги иш ўринлари яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш каби жиддий масалалар ўз ечимини кутиб турган бир вақтда, хўжакўрсинга, ҳар хил дабдабаларга ортиқча ҳаражатларни камайтириш керак. Ватанимизга бўлган севгимизни барча соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш йўли билан намоён қилишимиз керак. Байроғимизга ва давлат рамзларимизга бўлган ҳурматимиз чексиз ва беқиёсдир. Бундан ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак. Бошқа давлатларга ўхшаб бизнинг ҳам улкан байроғимиз хилпираб туришини ким ҳохламайди дейсиз, лекин хозир бунинг мавриди эмас. Шундоқ ҳам Ўрта Осиёдаги энг баланд (375 метр) минорада неча йиллардан бери байроғимиз ҳилпираб турибди. Янаям бу менинг шахсий фикрим!
30 Июнь 2018, 14:30
TURAYEV SHAROB ALLAYOROVICH
Yoshlarimiz kelajakka boshqacha nazar bilan qarashlariga bir turtki bo'lar edi.
29 Июнь 2018, 19:01
XAYITOV AKBAR ADIZQULOVICH
Muallif bu bilan tadbirkorlik qilmaglar, bayroq osinglar demoqchi emas nazarimda. Haqiqiy vatanparvar inson, Vatani bilan g'ururlanadigan inson bu fikrga albatta ovoz beradi.
29 Июнь 2018, 15:11

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала