Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Кўзи ожиз бўлган ўқувчиларни ўқув қуроллари билан таъминлашни такомиллаштириш ҳақида
  • Направление:Труд
  • Дата:2018-05-31 10:45:12
  • Автор:BOZOROV FURQAT NURMATJON O‘G‘LI
Описание предложения
Республикамизнинг барча вилоятларида кўзи ожиз бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун махсус мактаблар ташкил этилган. Мазкур мактабларни ҳар йили кўплаб ўқувчилар тамомлашади. Бугунги кунда кўзи ожиз ўқувчиларни замонавий ўқув қуроллари билан таъминлашда ҳал этилиши керак бўлган масалар бор. Кўзи ожиз бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши ва ҳаракатланиши учун муайян нарсалар талаб этилади. Жумладан, ҳасса (йиғиб қўйиладиган турдагиси); дарс ва турмуш жараёнида ёзиш учун фойдаланиладиган махсус аппаратлар (орасига қоғоз қўйиладиган прибор); чекиб ёзиш учун грефиллардир. Шу сабабдан мактабларни битираётган кўзи ожиз битирувчиларнинг рўйхатини Халқ таълими вазирлигига бериш орқали вазирликнинг “Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти” билан ҳамкорликда ишларни олиб боришини йўлга қўйиш керак. Яъни, ҳар йили кўзи ожиз ўқувчиларни замонавий ҳасса, приборлар, грефиль ва Брайл алифбоси ҳарфлари туширилган кубикчалар билан таъминлашни жорий этиш лозим. Мазкур нарсалар кўришида нуқсони бўлган ёшларнинг юқори билимларга эга етук кадрлар бўлиб етишишларига хизмат қилади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, кўзи ожиз бўлган ўқувчиларни ўқув қуроллари билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришни таклиф қиламиз.
4478
Комментарии (5)
BOZOROV FURQAT NURMATJON O‘G‘LI
mana bizga berilgan mudat ham tugab bormoqda, nahotki bu imkoniyati cheklangan ko'ziojizlarga qulaylik yaratish to'g'risidagi taklifimiz 90 kun deganda hatto 1000 dona ham ovoz to'play olmasa. hurmatli ko'ziojizlar hafa bo'lmaysizlar/ men qo'limdan kelganini amalga oshira olaman holos, balki ovozlarimiz yetarli bo'lmasa ham hukumatimiz bu taklifimizga befarq bo'lishmas.
18 Сентябрь 2018, 20:04
RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH
Жудаям тугри таклиф. Чунки кузи ожиз болалар ичида жуда кобилиятли, иктидорлилари куп. Уларда жуда кучли хотира ва диккат ривожланади. Кузи ожиз болаларни албатта етарли укув куроллар билан таъминлаш керак. Ривожланган давлатларда бу сохада ахборот технологиялари жалб этилган. Компьютерлар, ноутбуклар, планшетлар, смартфонлар хаммасининг махсус овозли дастурлари бор. Бизда хам бу дастурларни иложи борича тезрок узбек тилига таржима килиш учун чоралар курилиши шарт. Мен уйлайманки имконияти чекланган кузи ожизлар хечам сог кишилардан кам булмаслиги керак! Бунинг учун албатта чет давлатлар тажрибалари урганилиши шарт. Узбек тилида равон ва талаффузида хатосиз гапирадиган овозли дастур афсуски халигача яратилмаган. Мен уйлайманки айнан кузи ожизлар учун компьютер технологиялари тезрок жалб этилиши керак. Уларга бу технологиялар кузи соглом кишиларданда купрок фойда келтиради. Улар хам юртимизнинг келажаги учун уз хиссасини албатта кушади.
23 Август 2018, 12:43
TOLIBOV FAYZULLO SAYFULLAYEVICH
Жуда ҳам жиддий муаммо кўтарилган. Нафақат мактаб ёшидаги болалар, балким кўзи ожиз инсонларнинг олий таълим соҳасида ҳам қўллаб қувватланиши зарур. Бунинг учун Олий таълим муассаларида бундай имконияти чекланган инсонларга давлат бюджети ҳисобидан махсус квоталар ажратилиши керак. Чет элда бундай инсонлар орасида адвокатлар ва ҳуқуқшунослар каби турли соҳаларда ўз ишининг устаси бўлган ва жамиятда ўз ўрнини эгаллаган инсонлар бор. Муаллифнинг таклифи янада кенроқ ўрганиб, давлат дастури даражасида тадбиқ этилиши керак. Биз 100% қўллаб қувватлаймиз.
30 Июнь 2018, 14:49
JOLDIBAYEVA SALIMA JUMAMURATOVNA
мен бу таклифга кушиламан жуда яхши.Олдинлари бу болаларни уй шароитида укитувчи чакиртириб укитишарди.Бу хам шу болалаларга булган эътибордир.
28 Июнь 2018, 21:50
BOZOROV FURQAT NURMATJON O‘G‘LI
iltimos taklif bilan tamishuvchilar savob uchun ovoz bering/ ko'ziojizlarni bir muammodan halos bo'lishlariga o'z hisamizni qo'shishga shoshilaylik/
23 Июнь 2018, 17:48

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала