Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Термиз шаҳрида ягона бўлган ер ости пиёдалар ўтиш йўлагини фойдаланишга топшириш ҳақида
Описание предложения
Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракатини хавфсиз ташкил этиш, йўлларда йўл ҳаракати қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфраструктурасини замон талаблари асосида ривожлантириш бўйича кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Аммо кўп йиллардан буён Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар “Имом-Ат-Термизий” марказий кўчасидаги йўллар инфраструктурасида муаммоли масалалар сақланиб қолмоқда. Масалан, Термиз шаҳрининг “Имом-Ат-Термизий” марказий кўчасида жойлашган ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги бир неча йиллардан буён таъмирталаб аҳволда бўлиб, пиёдалар фойдаланиши учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Ушбу ўтиш йўлаги пиёдалар фойдаланиши учун яроқсизлиги сабабли, пиёдалар транспорт воситалари йўлларидан кесиб ўтишмоқда ва бунинг натижасида йўл ҳаракатининг ҳар бир қатнашчиси учун ноқулайликлар, авариявий ҳолатлар ва тирбандликлар келиб чиқмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳар “Имом-Ат-Термизий” марказий кўчасидаги ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги таъмирланиб, пиёдалар фойдаланиши учун топширилишини таклиф қиламиз.
1241
Комментарии (1)
XO‘JAYOROV BAXTIYOR ALLABERDIYEVICH
qayerda qurilgan, hamkorbank ro'parasidagimi, unga ancha yil bo'ldiku, uni yopib tashlaganku
24 Март 2023, 21:39

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала