Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Барча давлат олий таълим муассасалари ҳузурида кадрларни қайта тайёрлаш марказларини ташкил этиш ҳақида
  • Направление:Труд
  • Дата:2022-06-30 14:00:35
  • Автор:XAMDAMOVA NIGORA ABDIAXATOVNA
Описание предложения
Бугунги кунда барча соҳаларда иш берувчи томонидан қўйиладиган асосий талаблардан бири бу – ходимлар учун янги билим ва кўникмаларга эга бўлишдир. Замон шиддат билан ўзгариб бориши, меҳнат фаолиятининг барча соҳаларига янги рақамли технологиялар ва иш юритишнинг янги услублари жорий қилиниши натижасида меҳнат бозоридаги рақобат тобора ортиб бормоқда ҳамда давлат ва хусусий ташкилотлар юқори малакали кадрларга эҳтиёж сезишмоқда. Мамлакатимизда кадрларни қайта тайёрлаш йўналишида маълум бир миллий тажриба шаклланган. Масалан, юқори малакали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида айрим олий таълим муассасалари ҳузурида турли марказлар, ўқув дастурлари ва курслари ташкил этилган. Хусусан, Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ташкил этилган бўлиб, унда юридик соҳадаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича 6 ойлик курслар профессор-ўқитувчилар томонидан тингловчиларга ўқитилиб келинмоқда. Лекин кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича бундай жараёнлар кўплаб олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилмаган. Ваҳоланки, мамлакатимизда ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш эҳтиёжи мавжуд бўлган кўплаб соҳалар, ташкилотлар ва муассасалар мавжуд. Бир нарсани аниқ айтиш мумкин-ки, келажакда Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам иқтисодий-ижтимоий асосларини барпо этишимиз учун бизга замонавий билим ва кўникмаларга эга, доим ўз устида ишлайдиган ҳамда хорижий давлатлардаги ўз соҳаси вакиллари билан рақобат қила оладиган малакали кадрлар керак бўлади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган барча давлат олий таълим муассасалари ҳузурида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари ташкил этилишини таклиф қиламиз.
800
Комментарии (2)
XAITBAYEV XAMZA ATAXANOVICH
SHAXNOZA RAXMANOVNA, айникса тил масаласида айтган таклифингиз шахсан менинг узимга маъкул булди. Районлар ва кишлокларда рус тилини биладиган ёшларимиз йуколиб бораяпди. Хозирги замон талабидаги илмий ва бадиий китоблар рус тилига таржима килинган. Хар кандай касб эгаси булган шахс интернетдан олиб бемалол укиб, уз малакасиини оширса булади. Нафакат малака ошириш, хозирги кунда хар хил ёшдаги фукароларимиз ишлаб пул топиб, оиласини бокиш илинжида кушни постсовет республикаларига ишга кетишмокда. Ана уларга рус тили хаво билан сувдек зарур. Шунинг учун рус тили мактабларини купайтиришни хам шу таклифга кушиб куйиш керак деб уйлайман.
17 Сентябрь 2023, 14:41
ARIPOVA SHAXNOZA RAXMANOVNA
Ёшларга нисбатан қаратилган таклиф бўлса қўллаб қувватлайман. Бироқ шуни ҳам инобатга олиш зарурки, авваламбор ёшларни кенг оммалашган рус тили ва инглиз тилини ўргатиш бўйича (текин ёки арзонлаштирилган ҳамда ишдан ташқари ёки иш вақтини иш берувчи билан келишилган холда белгиланган) марказлар ташкиллаштириш зарур. Ёшларни билим ва малакасини ошириш учун фақатгина инглиз тилини мукаммал билиш таълаб этилмоқда. Рус тилини билиши инобатга олинмаяпти. Ҳамма ҳам инглиз тилини мукаммал билмайди. Ёшларга эса имконият бериб қўллаб қувватлаш лозим. Малака ошириш курсларига айнан чет давлатлардан мутахассисларни таклиф қилиш ҳамда уларга таржимон боғлаб тингловчилар аудиториясини кенгайтирган холда малакасини ошириш зарур.
11 Апрель 2023, 22:25

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала