Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Тез тиббий ёрдамнинг ишига тўсқинлик қилганлик ва ёлғон чақирув ҳолатларига нисбатан қонуний жавобгарликни белгилаш ҳақида
Описание предложения
Бугунги кунда “103” рақами орқали тез тиббий ёрдам ходимларига мурожаатлар сони ортиб, шу билан бирга, ёлғон чақирувлар ва уларга хизмат вақтида тан жароҳатлари етказиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Буларни ижтимоий тармоқлар орқали тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан беписандлик билан муомалада бўлиш, уларнинг ишига тўсқинлик қилиш, ёлғон чақирувлар асосида уларни овора қилиш ҳолатларини ўзида ифода этган лавҳаларнинг тарқалиши мисолида кўп бор кузатмоқдамиз. Амалдаги қонунчиликда мазкур ҳолатларга нисбатан ҳуқуқий жавобгарлик назарда тутилмаганлиги ушбу ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига “тез тиббий ёрдамнинг ишига турли йўллар билан тўсқинлик қилганлик ва ёлғон чақирув (бир неча маротаба аниқланган далиллар асосида) ҳолатларига нисбатан маъмурий жавобгарлик”ни белгилашни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш мақсадга мувофиқ.
12290
Комментарии (31)
ABDURASULOV SHUHRATJON QAXRAMON O‘G‘LI
21 Июль 2022, 11:35
YUSUPOVA DILBARXON TURSUNPULOTOVNA
Тез тиббий ёрдам ходимлари вазифаларини сидкидилдан бажарадилар. Мен кайнона ва кайнотам соглиги ёмонлашганда доимий равишда чакириб келганман. Керак булса бир кун мобайнида 2-3 марта хам чакирсам келишган. Бу масъулиятли лавозимдагилар маошлари куриб чикилиб , тажовуз килганлар учун конуний жазо бериш керак.
14 Май 2022, 09:05
RASHIDOV AZIZBEK ALSHER UGLI
Тез тиббий ёрдам автомобилларини утишига тускинлик килиб туришини куп курганман, уларга нисбатан жазо турини ЭКИХни 10 бароварига кутаришни тавсия киламан ва кайтарилганда хайдовчилик гувохномасини бекор килиб кайтадан укишини талаб килиш керак!
5 Май 2022, 21:24
ABDURAXMONOV ERKIN TO‘LQIN O‘G‘LI
Faqat tez tibbiy yordam emas tibbiyot ning barcha sohasini qamrash kerak.
5 Май 2022, 18:06
USMANOV ALISHER TOLMASOVICH
ЎР МЖтКниг 199-моддасида "(Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик) Ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тиббий тез ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик учун— базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади" деб белгиланган. Лекин, шундай бўлишига қарамасдан шифокорларга зўрлик ишлатиш ҳолатлари тўхтагани йўқ. Ушбу муаммо қонунчиликнинг муоаммоси эмас, балки амалиётни муаммоси. Агар ушбу мурожаат мақулланса, балки бу борада ҳам силжишлар юз берар. Шундан келиб чиқиб, овоз бериш мақсадга мувофиқ.
5 Май 2022, 15:21

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала