Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Тошкент давлат юридик университетининг филиалини ташкил этиш тўғрисида
Описание предложения
Тошкент давлат юридик университети мамлакатимизда юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса ҳисобланади. Бугунги кунда юридик соҳага қизиқувчи ёшларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Келажакда юридик соҳанинг ривожига муносиб ҳисса қўшиш Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ёшлари учун ҳам катта орзу ҳисобланади. Тўғри, Наманган давлат университетида юридик факультет мавжуд, аммо мазкур факультет водийдаги ёшларни бутунлай қамраб олиш имконини бермайди. Андижон, Фарғона ва Наманганлик ёшлар ҳам республикамизнинг бошқа вилоятларидаги тенгдошлари сингари ўз ҳудудларида таълим олишни исташади. Андижон вилоятида ТДЮУ филиалининг ташкил этилиши, ота-оналарни ташкилий муаммолардан, талабаларни эса Тошкент шаҳрида турар жой излаш ва меҳнат қилиш каби турли қийинчиликлардан халос этишга хизмат қилган бўлар эди. Янги Ўзбекистоннинг ёшлари учун ўз ҳудудларида, ўз оилалари бағрида сифатли олий таълим олишни кафолатлаш ҳозирги глобаллашув жараёнида устувор аҳамият касб этишини чуқур англаган ҳолда мазкур таклифни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент давлат юридик университетининг Андижон вилояти филиалини очиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилишини ҳамда 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб филиалда қабул ва таълим жараёнлари бошланишини таклиф қиламиз.
1982
Комментарии (6)
XAITBAYEV XAMZA ATAXANOVICH
Филиал килиб очилса, хаммаси бир нуктадан, яъни Тошкент юридик университети томонидан бошкариладиган булади. Бунда хеч кандай ракобат булмай, хозирги кундаги монополиясини саклаб колган булади. Шунинг учун филиаллар очиш эмас, хар вилоятдаги давлат университетларида юридик факультетлар ташкил килиш керак, холос! Шунда ракобат кучаяди ва монополия уз кучини йукотади. Менимча, энг яхши вариант шу!!!
15 Март 2024, 17:26
BOBOYEVA ZIYODA JAMOLOVNA
Жуда тугри фикр. Бухорода хам ТДЮУ филиаллари очилса яхши буларди.
18 Январь 2022, 10:36
ALLANAZAROV BAXRAM MAXSETBAYEVICH
Жуда тўғри таклиф! Энг яхши инвестиция боланинг билими учун сарфланган инвестиция ҳисобланади.
20 Ноябрь 2021, 17:11
AYITBAYEV AXMADJAN SATIMBAYEVICH
Самарканд, Бухоро, Қашқадарё, Қорақолпоғистон, Хоразм филиалларини ҳам очиш керак!
5 Ноябрь 2021, 08:28
TOSHPULATOV ABBOSXON MAMUR O‘G‘LI
Ассалому алайкум. Тўғри таклиф. Юридик олий таълим муассасалари кўпайиши - уларнинг ўртасида соғлом рақобатни кучайтиради, бу эса кучли кадрларни этишиб чиқишига сабаб бўлади. Таклиф учун катта рахмат !!!
25 Октябрь 2021, 11:27

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала