Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"

Окончание голосования через: 44 дней
Поделиться коллективным обращением
Андижон вилояти Мархамат тумани марказий чорраҳасидаги Мустақиллик ва Ипак йўли кўчалари кесишмасида пиёдалар учун замонавий ер усти йўл ўтказгичини қуриш ҳақида
  • Направление:Безопасность
  • Дата:2021-08-13 08:26:52
  • Автор:UMMATOV IZZATULLO BARATJON O‘G‘LI
Описание предложения
Бугунги кунда Мархамат тумани аҳоли зич жойлашган ҳудудлардан бирига айланиб бормоқда. Автотранспорт воситалари ҳаракатининг кўплиги, шаҳар марказида савдо мажмуаларининг зич жойлашганлиги, аҳолининг қулай пиёдалар йўлагига бўлган талабининг ортиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда, туман марказидаги асосий чорраҳа атрофида пиёдалар учун замонавий ер усти йўл ўтказгичини қуриш зарур. Йилдан-йилга йўл транспорт ҳодисалари сони ошиб бораётганлиги сабабли мазкур масалага масъуллар ўз вақтида эътибор қаратиши зарур.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Андижон вилояти Мархамат тумани марказий чорраҳасидаги Мустақиллик ва Ипак йўли кўчалари кесишмасида пиёдалар учун замонавий ер усти йўл ўтказгичи қурилишини таклиф этамиз.
792
Комментарии (7)
TURGUNBOYEV MAXMUDJON MAXAMADOVICH
Assalomu alaykum. Agar iloji bo'lsa yer osti yo'lini qurish kerak. Albatta xavfsizlikni inobatga olgan xolda. Agar ruxsat bo'lsa yer osti yo'lini ichiga ikki tarafiga 120 sm x 170 sm akfa xonalar qurilsa acsesuar va telefon remoti uchun . Bu kamida 10 nafar insonni ish bilan tamirlabgina qolmay . Ba'zi yer osti yo'llaridagidek axlatga to'lmaydi . Unga farrosh biriktirilib, tozalikni nazorat qiladi.
16 Ноябрь 2021, 16:12
ABDUTOLIBOV JAHONGIR ANVARJON O‘G‘LI
Yaxshi fikr lekin yer osti oʻtish yoʻli qilgan yaxshiroq. Keyin sentirni toʻrtala tomonga ketgan yoʻlini birrinchi chorrahagacha rishotka bilan toʻsib mashina ham piyoda ham oʻtalmedigon qilish kerek. Bu piyodalar va mashinalarni duch kelgan joydan kesib oʻtmasligini va tartib saqlanishini kafolatlaydi.
4 Ноябрь 2021, 14:28
XAKIMOV MUSLUMBEK ERKINJON O‘G‘LI
Yaxshi taklif ekan, lekin yes ustiga yoshi kottalar chiqib tushgani qiynaladi. Yes osti yo‘lagi qilish kere
3 Ноябрь 2021, 16:27
SATTOROV NURIDDIN OYBEK O‘G‘LI
ASSALOMU ALEKUM BU TAKLIF UCHUN AVVALAMBOR TAKLIF BERGAN INSON UCHUN ALOHIDA RAHMAT ZO'R TAKLIF BO'LIBDI !!! MEN BUNI MAQULLAYMAN !!!
3 Ноябрь 2021, 15:57
TOSHPULATOV ABBOSXON MAMUR O‘G‘LI
Ассалому алайкум. Тўғри фикр, таклифингиз учун катта рахмат ҳамда ер усти ўтказгич қурилгандан кейин айрим пиёдалар эриниб яна белгиланмаган жойлардан ўтиб ўз ҳаётини хавфга қўйиши мумкин. Шунинг учун қурилиш ишларини илмий асосда ҳар томонлама ўрганиб "хай баракалла" қилмасдан, пиёдаларни ва ҳайдовчиларни фикрларини ҳам эътиборга олиб амалга ошириш керак.
25 Октябрь 2021, 11:20

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала