Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарликни бекор қилиш ҳақида
Описание предложения
Маълумки, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Lacetti ёки Nexia-3, Cobalt ва Spark автомобилларига ишлаб чиқарувчи завод томонидан замонавий GPS-навигаторли ёки Android дисплэйли мосламалар ўрнатилмаган. Ҳозирги замонавий Tesla автомобилининг салони олд қисмида фақатгина битта катта 17 дюймли монитор ўрнатилган бўлиб, барча бошқарув шу монитор орқали акс этади. Бизда аксарият автомобилларга ўрнатиш мумкин эмас. Ҳайдовчиларимиз томонидан ўзларига қулайлик яратиш мақсадида ўрнатилганида ҳам бу қоидабузарлик ҳисобланади. Чунки, бу Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128 прим 2-моддаси иккинчи қисми билан тақиқланган. Ахир, нима учун? Биз замонавий қурилмаларни ўз пулимизга сотиб олиб ҳам фойдалана олмаслигимиз учунми ёки ҳайдовчиларга жарима солиш учунми? Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128 прим 2-моддаси иккинчи қисмида шундай баён этилган: “Транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”. Агар монитор (дисплей) ишлаб чиқарувчи завод томонидан ўрнатилган бўлса, жаримага тортилмайди. Қани, мантиқ? Фуқаролар томонидан ўзлари сотиб олиб ўрнатишларига рухсат йўқ. Ўрнатилган тақдирда ҳам ДЙҲХБ ходимлари томонидан жаримага тортилишига сабаб бўлади. Ҳозирги премиум тоифадаги барча автомобиллар мультимедия дисплейли мониторлар билан жиҳозланган. Бу, ўз навбатида, GPS-навигатордан фойдаланишда бир қатор қулайликларни яратади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, халқ учун янада қулайликлар яратиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 2-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарликни бекор қилишни таклиф қиламиз.
15046
Комментарии (40)
MENGLIYEV SHERZOD SHOIMOVICH
Буни қайта кўриб чиш керак. Қонунлар энг аввалом инсонларга хизмат қилиши керак
25 Октябрь 2021, 17:47
MUXSIMOVA NIGINABONU FAXRITDIN QIZI
2021 йил октябрь ойи. Энди монитор (дисплей) урнатиш мумкунми? Йоки хали хам мумкун эмасми?
6 Октябрь 2021, 21:01
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Ха бу жарима инсонди хукукини камситади. Ва Халкни бой ва камабагал тоифага булади.Тонировка хам шу тарика.Чунки Пулини тулаган шахс салонида теросрист ва бошкани олиб юрса майлими?
3 Февраль 2021, 22:14
KURBANOVA SHAXNOZA NARKULOVNA
Шахсий мулкга хеч кимни хакки йук жарима солишга, Узбекистонда Республикаси демократик Давлат, качон гача халкни согади бу хукумат. Ер ютсин хукуматни. Халкни. шунака какшатиб хаводан хам солик солишни.
28 Январь 2021, 21:09
ABDULLAYEV FAYZULLO ABDULLO O‘G‘LI
Qo'llab quvatlayman.
27 Январь 2021, 19:08

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала