Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Энг сара 100 та ҳикояни саралаб халқимизга етказиш ҳақида
Описание предложения
Филологлар, журналистлар, адабиётчилар, шоирлар ва зиёлилардан ишчи гуруҳ тузилиб, ўзбек адиблари ёзган энг сара 100 та ҳикояни ажратиб олиш керак. Буни facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда овозга қўйиш орқали ҳам аниқлаш мумкин. Саралаш жараёни оммавий ахборот воситалари орқали эфирга узатилиб борилиши мақсадга мувофиқ бўлади. 100 та ҳикоя саралаб олингач, рассомлар ўртасида уларнинг ҳар бирига иллюстрациялар танловини ўтказиш зарур.
Целесообразность идеи / предложения
Саралаб олинган ҳикоялар тўплами нашрдан чиқарилиб, эркин нархда сотувга чиқарилиши керак. Ушбу ташаббус аҳолида китобхонлик орқали ҳаётга қизиқиш, иштиёқ ва ижтимоий фаолликнинг ортишига хизмат қилади.
2990
Комментарии (4)
XAMDAMOV HAYDARBEK KARIMOVICH
Қарши овоз берганларга тушунмайман, бу тадбир ўзини ўзи қоплаб кетиб, ҳатто фойдага кирса, нимага куюнасизлар?
11 Август 2020, 08:23
XAMDAMOV HAYDARBEK KARIMOVICH
Совғабоп қилиб (подарочный), устида кўзни қувнатадиган муқоваси билан (глянцевый) чиқарилса, ичида рассомларнинг танлов асосида чизилган иллюстрациялари бўлса, МАДАНИЯТ СОҲАСИДА ЗЎР ВОҚЕА бўларди...
10 Август 2020, 22:51
MADATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
Кимга қизиқ бўлади бу?
6 Август 2020, 07:49
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Фақат электрон версияда бўлсин! Сабаби, "ижодкор"ларнинг, яъни ёлғончиларнинг "заказной ижод"лари учун дарахтлар кесилиб кетиши увол ва табиатга зиёнкорликдан ўзга нарса эмас! Электрон версияда бўлса, кимга "ижод" керак бўлса, ўзи скачат қилиб олиб, боласига ўқитаверади. Ҳозир 2 ёшар бола хам смартфонда "ижод" кўриб ўтиради.. Шунча вақт ёлгон ичида шўнғиганимиз озми? Қачон илм ўрганишга ўтамиз... .
4 Август 2020, 13:48

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала