Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Шаҳарларда жамоат ҳожатхоналари, ахлат идишлари, чиқинди пакетлари сотувчи қутиларни ўрнатиш ҳақида
  • Направление:Экология
  • Дата:2018-05-17 14:09:52
  • Автор:MURATOV MUHAMMADJON ABDURAZZOQ O‘G‘LI
Описание предложения
Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларимиз ва чет эллик меҳмонлар учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Туристлар Ўзбекистонга ташриф буюрганларида, фуқароларимиз иш, ўқиш, сайр ёки саёҳатга кетаётганларида йўлда бир қанча ноқулайликларга дуч келишади. Мисол учун, йўллар ва шаҳарларимизнинг маданий ва тарихий масканларида хожатхона топишга қийналишади. Шунингдек: - уй ҳайвонлари билан сайрга чиққанларида уларнинг ахлатини ташлаш учун пакет ёки ахлат қутиси топа олмайдилар; - сайр қилаётганлар эса егулик ва ичимликларнинг бўшаган идишларини кўтариб юришга мажбур бўладилар ёки дуч келган жойга ташлаб кетаверадилар. Бу эса табиийки, шаҳарларимиз гўзаллиги, экология ва инсон саломатлигига ҳам зиён етказмай қолмайди.
Целесообразность идеи / предложения
Шу сабабдан юқоридаги муаммоларни бартараф этиш учун қуйидагиларни таклиф этамиз: - аҳоли гавжум кўчаларда маълум масофада: аёллар/эркаклар учун пуллик мобил хожатхоналар ўрнатиш; - ҳар 50, 100, 200 метр масофада чиқинди учун махсус идишлар жойлаштириш, агар бор бўлса, уларнинг сонини ошириш ва масофасини қисқартириш; - ҳар чорраҳада уй ҳайвонлари ахлати ва бошқа чиқиндиларни тозалаш учун махсус пакет ва қўлқоп сотишга мўлжалланган қутилар (pet waste station) симёғочларга ўрнатилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
4082
Комментарии (5)
BEKMURATOVA NARGIZA ULUG‘BEKOVNA
Яна ОЁВ оркали кискача рекламалар бериш керак, ва бу масалада Ёшлар Иттифоки етакчи булиши, богча ва мактабларда тарбиячилар болаларга буни ургатиши керак,
18 Август 2018, 20:48
BATIROVA ALMAXAN JUMABAYEVNA
шу жойларда тозаликка ундовчи ёзувлар ҳам бўлиши керак.Cабаби хар хил одамлар бор.Бу яхши таклиф.
28 Июнь 2018, 23:02
SABIROV ULUGBEK SULTANOVICH
Яхши фикрлар. Айтиб ўтилган жойларда ва бекатларга яқин жойларда тоза ҳолатда ҳожатхоналарнинг бўлиши одамлар учун шароитлардандир. Чиқиндилар учун (имкон қадар турларига ажратилган, қаттиқ, қоғоз, пластмасса, металл ва ҳ.к. ) махсус идишларни кўпайтириш ва махсус кўрсаткичлар билан белгилаб қўйиш керак. Ва шу жойларда тозаликка ундовчи ёзувлар ҳам бўлиши керак.
7 Июнь 2018, 16:15
ABDUSAMATOV TAXIR MASHRABJONOVICH
Бу яхши фикр! Айникса касал одамлар Хожатхона кидириши унинг Саехат килишдаги нокулайлиги - уз Ватанига бориб хожатхонада кийналдик дейиши аник
7 Июнь 2018, 11:37
AXMEDOV JASURXO‘JA G‘AYRAT O‘G‘LI
Бир хил шахарларда хар остановкани орқасида ҳожатхоналар мавжуд экан,биздахам худди шундай қилиб қуриш керак!
3 Июнь 2018, 19:36

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала