Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"


Чилонзор тумани Бунёдкор ва Қатортол 2-кўчалари кесишмасида автомобиллар қатнови учун кўприк қуриш ҳақида
Описание предложения
Тошкент шаҳри аҳолисининг сони йил сайин ошиб бораётгани сабабли пойтахтимизда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг сони ҳам сезиларли даражада ортиб бормоқда. Табиийки, автотранспорт воситалари сонининг ошиши йўлларда, айниқса, чорраҳаларда катта тирбандликларни вужудга келтирмоқда. Бундай ҳолатларда янги кўприк ва йўл ўтказгичларни қуриш ҳисобига автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши билан боғлиқ муаммолар ўз ечимини топади. Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Қатортол 2, Дўмбиробод 4-тор кўчалари кесишмасидаги чорраҳада автомобиллар қатновининг зичлиги ҳамда пиёдаларнинг серқатновлиги сабабли катта тирбандлик вужудга келиб, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг аралашувига қарамай тирбандлик билан боғлиқ муаммолар ўз ечимини топмай қолмоқда. Шундай ҳолатда мазкур муаммо юзасидан ўз вақтида тўғри ечим берилиши ҳамда тегишли чоралар амалга оширилиши лозим.
Целесообразность идеи / предложения
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Қатортол 2, Дўмбиробод 4-тор кўчалари кесишмасидаги чорраҳада автомобиллар қатнови учун янги кўприк ва пиёдалар учун йўл ўтказгичларини қуришни таклиф қиламан.
4786
Комментарии (3)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Пойтахт Тошкентдан Навоийга кўчирилса, Тошкентда аҳоли сони йил сайин ошиб бормайди. автотранспорт воситалари ҳам анча камаяди. Экологик вазият яхшиланиб, келажакда ҳам аҳоли сони ва маъмурий идоралар сони ошиши билан боғлиқ оғир, ечилиши қийин муаммолар келиб чиқмайди.
17 Октябрь 2019, 13:11
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Яхшироқ фикр бор, пойтахтни Тошкентдан кўчириш керак. Масалан Навоий шаҳрига. шунда тиқилинчлар бўлмайди, кўприкларнинг ҳам кераги бўлмайди. Тошкент воҳада, тоғлар орасида жойлашгани учун шамол яхши юрмайди, шу сабабли экология оғир. Пойтахт Навоийга кўчирилса, Тошкентда тутун камаяди. Тошкентликлар анча енгил нафас олишади. Навоий республика ўртасида, кенг текисликда жойлашган. Тошкент иқтисодий марказ, Навоий маъмурий марказ бўлса тўғри ечим бўлади! Худди Нью-йорк ва Вашингтонг каби.
17 Октябрь 2019, 13:07
XOLMUXAMATOV SARVAR NAUFAL O‘G‘LI
Кушиламан 100% тугри гап ёзилган.
17 Октябрь 2019, 12:51

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала